21 май, жума куни, куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси ҳудудларида ва кечқурун Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучаяди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Дам олиш кунлари ҳарорат узоқ йиллик меъёрдан 2−3 даражага кўп бўлади ва кечаси 15−20, кундуз куни 29−34 даражани ташкил этади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол 17−22 м/с гача кучаяди.

Ўзгидромет «маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирмоқда».