Фото: Сирдарёдаги портлаш оқибатлари бартараф этилмоқда
23 октябр 2022, 16:48

Фото: Сирдарёдаги портлаш оқибатлари бартараф этилмоқда

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳарбий омбордаги портлашдан сўнг ўтган бир сутка давомида зарарланган биноларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ таъмирланганини маълум қилди.

«Ногиронлар учун шароит яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз» — Танзила Нарбаева
23 октябр 2022, 14:38

«Ногиронлар учун шароит яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз» — Танзила Нарбаева

Сенат раиси Танзила Нарбаева транспорт, овқатланиш шохобчалари, хизмат кўрсатиш объектлари, маданий-кўнгилочар муассасаларда ногиронлиги бор шахслар учун шароитлар яратилмаганини тан олди. «Аслида ногиронлар учун шароитлар яратиш ислоҳотга кирмайди, бу — бизнинг мажбуриятимиз», — деди у.

Си Цзиньпин ХКП раҳбарлигига қайта сайланди, Шавкат Мирзиёев табрик йўллади
23 октябр 2022, 13:42

Си Цзиньпин ХКП раҳбарлигига қайта сайланди, Шавкат Мирзиёев табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинни Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига учинчи муддатга қайта сайлангани билан табриклади. «Сиз, азиз биродарим билан бундан кейин ҳам дўстона ва очиқ мулоқотларни давом эттиришга тайёрлигимни билдираман», — дейилади табрикда.

Маҳмуд Муродов UFC`да иккинчи бор мағлубиятга учради
22 октябр 2022, 23:34

Маҳмуд Муродов UFC`да иккинчи бор мағлубиятга учради

Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов UFC 280 мусобақасида бразилиялик Кайо Борральодан мағлубиятга учради. Бу унинг UFC`даги иккинчи мағлубияти бўлди.

Наманганда корхона раҳбари 1,2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштиришда гумонланмоқда
22 октябр 2022, 15:11

Наманганда корхона раҳбари 1,2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштиришда гумонланмоқда

Поп туманида банк томонидан ажратилган 1,2 млрд сўм эвазига харид қилинган тиббий дастгоҳлар ва ишлаб чиқариш ускунасини бошқа шахсларга сотиб юборган МЧЖ раҳбари аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ шўрвалар
22 октябр 2022, 15:08

Нима тайёрлаймиз: Иссиқ шўрвалар

Мампар, лапшалар солинган товуқли шўрва, қайнатма ва ошқовоқдан тайёрланган шўрва, мохора, анъанавий борш, дудланган товуқ гўшти солиб пиширилган нўхат шўрва — Zira.uz мазали ва тўйимли таомларни тайёрлашни истаганлар учун иссиқ шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилади
22 октябр 2022, 12:55

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида Жанубий Корея билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланганди. Шавкат Мирзиёев ушбу халқаро шартномани амалга ошириш бўйича қарор қабул қилди.

Ўзбекистонда матнларни ўзбек тилида ўқиб берадиган нутқ синтезатори яратилмоқда
22 октябр 2022, 12:37

Ўзбекистонда матнларни ўзбек тилида ўқиб берадиган нутқ синтезатори яратилмоқда

Ўзбекистонда матнни овозга ва овозни матнга айлантириб берадиган нутқ синтезатори устида иш олиб борилмоқда. Унинг прототипи 24−27 октябрь кунлари Самарқандда ўтказиладиган АКТ ҳафталигида намойиш қилинади. Мазкур дастур кўзи ожизларга йўллардаги тўсиқлар ҳақида маълумот бериши ҳам мумкин.

Қарши шаҳар собиқ ҳокими уй қамоғига олинди. У давлатга 60,5 млрд сўм зарар етказишда гумонланмоқда
22 октябр 2022, 12:34

Қарши шаҳар собиқ ҳокими уй қамоғига олинди. У давлатга 60,5 млрд сўм зарар етказишда гумонланмоқда

Қарши шаҳар собиқ ҳокими Жамшид Фозилов 2018—2019 йиллар давомида 54 та ҳолатда 60 млрд 512 млн сўм талон-торож қилишда гумонланмоқда. Ҳозирда у уй қамоғига олинган. Қашқадарё прокуратурасининг таъкидлашича, суд якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Сирдарёдаги портлашда 16 киши шикастланган — ССВ
22 октябр 2022, 11:46

Сирдарёдаги портлашда 16 киши шикастланган — ССВ

Сирдарёдаги ҳарбий қисм омбори портлаши оқибатида 12 киши туман тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган, деб хабар берди ССВ. Уларнинг 5 нафари шошилинч тиббий бўлимида, 7 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилди, 4 нафари эса стационар кузативга олинди.

Сурхондарё ҳокимининг 429 млн сўмга хизмат машинаси харид қилиш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди
22 октябр 2022, 10:30

Сурхондарё ҳокимининг 429 млн сўмга хизмат машинаси харид қилиш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди

Тўра Боболов Бандихон туман ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун вилоят бюджетидан 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Антикоррупция агентлиги буни Давлат харидлари тўғрисидаги қонунга зид деб топди ва фармойишни бекор қилди.

Фарғона ва Қашқадарёдаги ЙТҲларда икки киши вафот этди
22 октябр 2022, 10:24

Фарғона ва Қашқадарёдаги ЙТҲларда икки киши вафот этди

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 14 октябрь куни икки ЙТҲ юз берган. Ҳар икки ҳодисада бир нафардан фуқаро вафот этган.

«Ногиронларнинг эркин ҳаракатланишлари учун шароитлар етарли эмас» — Сенат ишчи гуруҳи Хоразмдаги ҳолат ҳақида
22 октябр 2022, 10:01

«Ногиронларнинг эркин ҳаракатланишлари учун шароитлар етарли эмас» — Сенат ишчи гуруҳи Хоразмдаги ҳолат ҳақида

УрДУ кутубхонасида лифт ишламаслиги сабабли ногирон талаба иккинчи қаватдаги ўқув залига кира олмаган, брайл ёзувидаги барча адабиётлар ўша ерда жойлашган. Урганчдаги кўзи ожизлар кутубхонаси олдида эса овозли светофор ва бекатлар йўқ, автобусларга махсус мосламалар ўрнатилмаган — Сенат ишчи гуруҳи.

Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш юз берди: унинг тўлқини бинолардаги ойналарни синдирди
22 октябр 2022, 08:26

Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш юз берди: унинг тўлқини бинолардаги ойналарни синдирди

Тунда Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш содир бўлди. Ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Тармоқларда тарқалган видео ва фотолардан портлаш тўлқини бинолардаги ойналар ва конструкцияларга зарар етказганини кўриш мумкин.

21 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 октябр 2022, 22:23

21 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Туркманистон президенти билан музокаралар ўтказган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президентига кучук совға қилган Гурбангули Бердимуҳамедов, ҳарорат яна пасайиши, раҳбарларни огоҳлантирган президент, Бухорода ўз-ўзидан отилиб аёлни жароҳатлаган милтиқ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Театрга ажратилган маблағларнинг 500 млн сўми Маънавият ва маърифат марказига ўтказилди
21 октябр 2022, 19:50

Театрга ажратилган маблағларнинг 500 млн сўми Маънавият ва маърифат марказига ўтказилди

Тошкент шаҳар ҳокими маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар харажатларига ўзгартиришлар киритди. Давлат мусиқали комедия театрига ажратилган маблағлардан 500 млн сўми Маънавият ва маърифат марказининг шаҳар бўлимига ўтказилди.

Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишини 30 давлатдан 28 таси маъқуллаб улгурди
21 октябр 2022, 19:21

Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишини 30 давлатдан 28 таси маъқуллаб улгурди

НАТОнинг қарийб барча аъзолари Финляндия ва Швециянинг алянсга қўшилишини ратификация қилиб, уларни қўллаб-қувватлашга ваъда беришди. Яқин келажакда қолган икки давлат — Туркия ва Венгриянинг бу борада қарор қабул қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Ашхободда «Тошкент» боғини очиб берди
21 октябр 2022, 19:05

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Ашхободда «Тошкент» боғини очиб берди

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Ашхободда «Тошкент» боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Шу ерда «Хоразм — Тошовуз» чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтди.

«Тошкентдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронларга мослаштирилмаган» — Сенат
21 октябр 2022, 19:04

«Тошкентдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронларга мослаштирилмаган» — Сенат

Пойтахтдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронлар тўсиқсиз фойдаланишига мослаштирилмаган. Метро бекатларининг кўпларида пандуслар йўқ, борларида ҳам 45 градус қилиб ўрнатилган. Ногиронларнинг 93 фоизи ерусти жамоат транспортини қониқарсиз деб баҳолади. Сенаторлар шаҳарсозларни танқид қилди.

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
21 октябр 2022, 18:54

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябргача давом этиб, дарслар 10 ноябрдан бошланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг