Наманганнинг Поп туманида 1,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштиришган МЧЖ раҳбари аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «A-P.» МЧЖ раҳбари А.Т. турмуш ўртоғи С. номига ташкил этилган «O.S.» МЧЖга банк филиалидан ажратилган 1 млрд сўм ҳамда «A-P.» МЧЖга ажратилган 200 млн сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган тиббий дастгоҳлар ва ишлаб чиқариш ускунасини бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.