Шанба куни эрталаб ҳарбий омборхонада юз берган портлаш оқибатида 3700 дан ортиқ турар-жой ва нотурар бинолар вайрон бўлган Сирдаё вилоятида фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, якшанба куни тушдан кейин Сирдарё туманида зарар кўрган турар ва нотурар жой биноларига 10 минг квадрат метр ойна ва 4,5 мингдан ортиқ шифер етказилган.

Ўтган бир сутка давомида зиён етган биноларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ таъмирланди, дейилади хабарда.

.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Малик қишлоғидаги ҳарбий қисм ҳудудида жойлашган ҳарбий шаҳарчадаги бинолар ҳам портлаш пайтида зарба тўлқинидан қисман зарар кўрганини маълум қилди.

Ҳарбий хизматчилар бошқа идоралар ва хизматлар вакиллари билан биргаликда биноларнинг деразалари, эшиклари, шифтлари ва бошқа қисмларини таъмирлашга, шунингдек, жойларни шиша парчалари ва бошқа нарсалардан тозалашга жалб қилинган.

Фото

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмат.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.