22 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Дабининг «Жангчилар ороли»да ўтган UFC 280 мусобақасида ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов (25−7 MMA, 3−1 UFC) бразилиялик рақиби Кайо Борральога (12−1 MMA, 2−0 UFC) қарши жангда мағлубиятга учради.

Биринчи раунднинг ярмигача устунлик Кайо Борральо томонда бўлди. Раунд якунида эса ўзбекистонлик спортчи фаолроқ ҳаракат қилиб, вазиятни тенглаштирди. Иккинчи раунд ҳам асосан «партер»да ўтди. Бразилиялик Борральо Маҳмуд Муродовни бўғиш усулидан фойдаланиб, уни ўз назоратида ушлаб турди. Муродов эса ундан чиқиб кета олди.

Фото: UFC

Ҳал қилувчи раундда ҳам партердаги устунлик асосан бразилиялик томонида бўлди ва у рақибига бир қанча зарбалар беришга улгурди. Натижада ҳакамлар Кайо Борральонинг ғалабасини қайд этди. Маҳмуд Муродов UFC`даги кетма-кет 2-мағлубиятини қабул қилиб олди.

У бундан олдин UFC 257 мусобақасида Эндрю Санчес устидан сўнгги раундда техник нокаут билан ғалаба қозонганди.