Ўзбекистонда ички йўлларни таъмирлаш учун «Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди
17 апрель 2023, 11:39

Ўзбекистонда ички йўлларни таъмирлаш учун «Менинг йўлим» лойиҳасига старт берилди

17 апрелдан Open budget порталида «Менинг йўлим» лойиҳасининг 2023 йилги мавсуми учун аризалар қабули бошланди. Лойиҳага 312 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Киритилган таклифлар учун овоз бериш жараёни 28 апрелдан 7 майга қадар ўтказилади.

Тошкентда $600 пора олганликда гумонланган мудофаа бўлими бошлиғи ушланди
17 апрель 2023, 11:14

Тошкентда $600 пора олганликда гумонланган мудофаа бўлими бошлиғи ушланди

Пойтахт туманларидан бирининг мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига 600 доллар пора олгани айтилмоқда. Яна бир ҳолатда мономарказ директори 300 доллар олганликда айбланиб ушланди.

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви 2 кунга тўхтатилди
17 апрель 2023, 10:50

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви 2 кунга тўхтатилди

17 апрелдан 19 апрелгача пойтахтнинг Сергели, Янгиҳаёт, Миробод ва Яккасарой туманларидаги айрим ҳудудларда ичимлик суви тўхтатилди.

Фарғонада аёл 8 ойлик қизини сотмоқчи бўлди
17 апрель 2023, 10:46

Фарғонада аёл 8 ойлик қизини сотмоқчи бўлди

Фарғона вилоятида 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди. У бу пулга квартира сотиб олмоқчи бўлган.

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиши мумкин
17 апрель 2023, 10:30 1

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиши мумкин

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун — 22−24 апрель саналарида дам олиши мумкин.

Айрим банкларда доллар курси 11 500 сўмга етди
17 апрель 2023, 09:53

Айрим банкларда доллар курси 11 500 сўмга етди

Тижорат банклари 17 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 370 — 11 430 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 370 — 11 500 сўм.

Автобусда аёллар ва эркаклар ҳудудлари белгилангани ҳақидаги эълонлар рухсатсиз қўйилган
17 апрель 2023, 09:51

Автобусда аёллар ва эркаклар ҳудудлари белгилангани ҳақидаги эълонлар рухсатсиз қўйилган

Тошкент шаҳридаги 43-йўналиш (Isuzu) автобусининг салонида аёллар ва эркаклар алоҳида ўтириши учун жойлар мавжудлиги ҳақида эълонлар пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» улар олиб ташланганини билдириб, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини эслатди.

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 4 медални қўлга киритди
17 апрель 2023, 09:23

Ўзбекистон гимнастикачилари жаҳон кубогида 4 медални қўлга киритди

Тошкентда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та — 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.

Тошкентда юк машинасига бориб урилган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди
16 апрель 2023, 12:30

Тошкентда юк машинасига бориб урилган Cobalt ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Сергели туманида Cobalt тўхтаб турган MAN юк машинасининг тиркамасига бориб урилди. Оқибатда енгил машина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди.

Қозоғистонга жўнатилган Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани рад этилди
16 апрель 2023, 12:02

Қозоғистонга жўнатилган Ўзбекистон помидорларида хавфли вирус аниқлангани рад этилди

Тармоқларда Қозоғистонга импорт қилинган 43 тонна помидорда хавфли вирус аниқлангани ҳақида хабар тарқалганди. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буни рад этиб, қўшни мамлакатдан маҳсулотларни орқага қайтариш ҳолати кузатилмагани ва эътирознома жўнатмаганини билдирди.

Балерина Гули Хамраева 76 ёшида вафот этди
16 апрель 2023, 10:58

Балерина Гули Хамраева 76 ёшида вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Гули Хамраева 76 ёшида вафот этди. Марҳума Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси бўлган.

Тошкент метросининг 7-бекати бир кунга ёпилади
16 апрель 2023, 10:43

Тошкент метросининг 7-бекати бир кунга ёпилади

19 апрель куни Тошкент метрополитени «Ер усти ҳалқа йўли»нинг 7-бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади. Бу вақтда янги бекатларни техник жиҳатдан боғлаш ишлари амалга оширилади. 6−7-бекатлар оралиғида қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

Красногорск қўрғонидан Паркент, Тошкент ва Нурафшон шаҳарларига автобус қатновлари йўлга қўйилди
16 апрель 2023, 10:22

Красногорск қўрғонидан Паркент, Тошкент ва Нурафшон шаҳарларига автобус қатновлари йўлга қўйилди

Тошкент вилоятидаги Красногорск қўрғонини Паркент, Тошкент ва Нурафшон шаҳарлари билан боғловчи автобус қатновлари йўлга қўйилди. Ҳар бир йўналишга 4 тадан транспорт ажратилди.

Ўзбекистонда помидор нархи кескин тушиб кетди — EastFruit
15 апрель 2023, 16:59

Ўзбекистонда помидор нархи кескин тушиб кетди — EastFruit

Ўзбекистонда помидор нархи бир ҳафтада 33 фоизга тушиб кетди (22 минг сўмгача) ва бу пасайиш тенденциясининг бошланиши ҳисобланади, демоқда EastFruit экспертлари. Ҳозирда қизил думалоқ помидор нархи ўтган йилгидан 16% га юқори бўлса, пушти помидор нархи 1,5 баробар юқорилигича қолмоқда.

Ўзбекистон ва Россия нефть етказиб беришни кўпайтириш ва атом иншоотлари қуришни муҳокама қилди
15 апрель 2023, 16:44

Ўзбекистон ва Россия нефть етказиб беришни кўпайтириш ва атом иншоотлари қуришни муҳокама қилди

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россия ҳукумати раҳбари ўринбосари Александр Новак Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятлари, шунингдек, «Росатом»нинг янги атом энергетикаси иншоотларини қуришда иштироки истиқболларини муҳокама қилди.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
15 апрель 2023, 15:00

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Шанба куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижон вилоятининг 2 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
15 апрель 2023, 13:50

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали гаплашди. Савдо-иқтисодий (Шовот-Тошовуз чегараолди савдо сонасини ташкил этиш), энергетика ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Андижонда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар муштлашди
15 апрель 2023, 12:28

Андижонда ички ишлар ходимлари ва фуқаролар муштлашди

Тармоқларда Шаҳрихон туманида ИИО ходимлари фуқаролар билан муштлашаётгани акс этган видео тарқалди. Уч фуқарога ЖКнинг 3 та моддаси билан ҳужжат расмийлаштирилди. Ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланди.

Ўзбекистон спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини 11 та медаль билан якунлади
15 апрель 2023, 11:21

Ўзбекистон спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини 11 та медаль билан якунлади

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича бўлиб ўтган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза — жами 11 та медални қўлга киритди.

Наманганда темир тўсиққа урилган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди
15 апрель 2023, 10:29

Наманганда темир тўсиққа урилган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди

Поп туманида бошқаруви йўқотилган DAF юк машинаси темир тўсиққа урилиб, тўлиқ ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг