Яккасарой ва Сергели туманларидан ўтувчи Бобур кўчасидаги кўприкнинг таъмирланиш жараёнида ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказиш ишлари сабаб Тошкент шаҳрининг 4 та туманида суви таъминоти тўхтатилди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жараён 17 апрель соат 09:00дан 19 апрель соат 9:00 гача амалга оширилади. Хусусан, қуйидаги ҳудудларда сув бўлмайди:

Сергели туманида: «Жун», «Нўғойқўрғон», «Қубайтепа», «Юқори Дархон», «Қут Барака», «Суғдиёна», «Қумариқ», «Олтин Водий», «Учувчилар» ва «Бунёдобод» маҳаллаларида.

Янгиҳаёт туманида: «Виқор», «Ал-Фарғоний», «Чорбоғ», «Йўлдош», «Янги Чоштепа», «Чоштепа», «Чортоқ», «Иқбол», «Файзли» ва «Тошкент» маҳаллаларида.

Яккасарой туманида: «Бошлиқ», «Қушбеги» маҳаллаларида ва Бошлиқ 4-тор, Бобур, Нукус, Абдулла Қаҳҳор кўчаларида.

Миробод туманида: «Темирйўлчилар», «Заминобод», «Биродарлик» маҳаллаларида.

Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади. Маълумот учун, ушбу жараён 10−12 апрель саналарида ўтказилиши керак бўлган, бироқ техник сабаблар билан қолдирилган.