19 апрель куни Тошкент метроси «Ер усти ҳалқа йўли»нинг 7-бекатида (Қўйлиқ) поездлар ҳаракати тўхтилади, дея хабар бермоқда метрополитен матбуот хизмати

Қайд этилишича, «Ер усти ҳалқа йўли»нинг иккинчи босқичидаги Қўйлиқдан Қурувчилар даҳасигача бўлган 5 та метро бекатида поездларнинг синов тариқасидаги ҳаракати ўз якунига етказилмоқда.

Шу муносабат билан ушбу янги бекатларни биринчи босқичда барпо этилган бекатлар билан техник жиҳатдан ўзаро боғлаш мақсадида 7-бекат бир кунга ёпилмоқда.

Шу кунда поездлар ҳаракати «Дўстлик-2"-6-бекат оралиғида ташкил этилади. Шунингдек, йўловчилар учун 6-бекатдан 7-бекатгача қўшимча автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.