14−16 апрель кунлари Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг 3-босқичи якунига етди, дея хабар бермоқда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Мусобақанинг охирги кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медалига сазовор бўлди. Тахмина Икромова ҳалқадаги машқда, шунингдек, гуруҳ машқида 5 ҳалқа билан чиқиш қилган қизлар шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.

Ҳалқа:

  • София Рафаэли (Италия)
  • Маргарита Колосов (Германия)
  • Тахмина Икромова (Ўзбекистон)

5 ҳалқада гуруҳ машқи:

  • Хитой;
  • Қозоғистон;
  • Ўзбекистон (Екатерина Фетисова, Мумтозабону Исхокзода, Наргиза Жуманиязова, Рухшона Деҳконова, Иродахон Садикова).

Мусобақа доирасида биринчи медаллар жамланмаси яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида ўйналиб, унда ҳам Тахмина Икромова кумуш медални қўлга киритган. Шунингдек, гуруҳ машқининг 3 тасма ва 2 та тўп дастурида қизлар бронза медаллари билан тақдирланишди.

Яккалик, кўпкураш:

  • София Рафаэли (Италия);
  • Тахмина Икромова (Ўзбекистон);
  • Маргарита Колосов (Германия).

Жамоавий (3 тасмва ва 2 тўп):

  • Хитой;
  • Германия;
  • Ўзбекистон.

Шу тариқа, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мусобақани 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан якунлади. Маълумот учун, Болгарияда ўтган 2-босқичда Тахмина Икромова 1 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритганди. У Грецияда ўтган 1-босқичда кумуш медални олганди.