Ўзбек балет санъатининг етук истеъдод эгаларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Гули Хамраева 76 ёшда вафот этди, дея хабар бермоқда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати.

Гули Хамраева 1946 йил Тошкентда туғилган. 2000−2002 йилларда балет режиссёри, 2002 йилдан Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ректори лавозимида фаолият юритган. У Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Ҳамроевнинг қизи.

Унинг «Бахчасарой фонтани», «Дон Кихот», «Эсмеральда», «Дилором», «Амулет любви», «Спартак» ва бошқа кўплаб спектакллардаги етакчи партиялари миллий балет хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган.

Марҳума Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг прима балеринаси бўлган, сара жаҳон ва миллий классик балет спектаклларидаги етакчи партияларни ижро этган.