Тошкентнинг Сергели тумани Қумариқ кўчасида Cobalt автомобили MAN юк машинасига тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.

Қайд этилишича, 14 апрель куни соат 22:20 атрофида 1996 йилда туғилган С.Д. Cobalt автомашинасини бошқариб келаётиб, 1989 йилда туғилган С.П. бошқарувидаги ҳаракатсиз тўхтаб турган MAN юк машинасининг тиркамасига бориб урилган. Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.