Тошкент метрополитени 2023 йилда Россиядан яна 56 та вагон қабул қилиб олади
27 апрель 2023, 14:32

Тошкент метрополитени 2023 йилда Россиядан яна 56 та вагон қабул қилиб олади

Тошкент метрополитени 2023 йилда яна 56 та вагон ёки 14 та таркибни қабул қилиши керак, деди «Трансмашхолдинг» (Россия) раҳбари пойтахтдаги «Иннопром» кўргазмасида. 2019−2021 йилларда 60 та вагон етказиб берилган.

Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади
27 апрель 2023, 14:01

Ўзбекистонда Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади

Ўзбекистонда халқаро экспертлар кўмагида Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади. Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади.

Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади — президент
27 апрель 2023, 13:39

Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади — президент

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми ялпи мажлисида Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилишини маълум қилди.

Қашқадарёда газ тақсимлаш станциялари салкам 23 млрд сўмлик газни талон-торож қилгани аниқланди
27 апрель 2023, 11:19

Қашқадарёда газ тақсимлаш станциялари салкам 23 млрд сўмлик газни талон-торож қилгани аниқланди

Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти ва станцияси салкам 23 млрд сўмлик суюлтирилган газни талон-торож қилгани аниқланди. Улар газни қабул қилиш ва етказишда ҳукумат қарори талабларига риоя этмаган.

МБ асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишни кейинга қолдирди
27 апрель 2023, 11:12

МБ асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишни кейинга қолдирди

Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишни бир ҳафта кейинга қолдирди. Регуляторга кўра, «прогнозларни янгилаш, ички ва ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришларни кенг қамровли таҳлил қилиш» учун қўшимча вақт талаб этилади.

2023 йилдан хусусий мактабларнинг ҳам рейтинги тузилади
27 апрель 2023, 10:48

2023 йилдан хусусий мактабларнинг ҳам рейтинги тузилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2023 йилдан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ҳам баҳолашни режалаштирмоқда.

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади
27 апрель 2023, 10:46

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади

28 апрель — 1 май кунлари Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига қўшимча «Афросиёб» йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Наманганда «Жигули» каналга тушиб кетди
27 апрель 2023, 10:31

Наманганда «Жигули» каналга тушиб кетди

Косонсой туманидан оқиб ўтувчи «Чуст» каналига «Жигули» тушиб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. Машина ФВБ ходимлари томонидан чиқариб олинди.

Тошкент учун янги оқова сувларни тозалаш иншоотини қуриш 2024 йил бошига мўлжалланмоқда
27 апрель 2023, 10:23

Тошкент учун янги оқова сувларни тозалаш иншоотини қуриш 2024 йил бошига мўлжалланмоқда

Abu Dhabi Sewerage Services Company 2024 йил бошида Тошкент учун янги оқова сувларни тозалаш иншоотини қуришни бошлашни режалаштирмоқда. Лойиҳа, шунингдек, мавжуд оқова сувларни тозалаш иншоотига олиб борувчи барча марказий қувурларни бирлаштириш ва модернизация қилишни назарда тутади.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси тушди
27 апрель 2023, 10:02

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси тушди

Тижорат банклари 27 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 320 — 11 360 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 380 — 11 435 сўм.

Интерпол қидирувига берилган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
27 апрель 2023, 09:53

Интерпол қидирувига берилган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Польша халқаро қидирувда бўлган ва 2022 йил мартида Интерполнинг Қизил хабарномаси асосида ҳибсга олинган шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди. У йирик фирибгарликда айбланмоқда.

Туркия президентининг юрак хуружига учрагани рад этилди
27 апрель 2023, 09:24

Туркия президентининг юрак хуружига учрагани рад этилди

25 апрелда Туркия президенти Эрдоғаннинг соғлиғи ёмонлашди. Кейинроқ унинг ошқозонида муаммо борлиги айтилиб, бир нечта учрашувлар бекор қилинди. Президент маъмурияти унинг юрак хуружига чалингани ҳақидаги хабарларни «асоссиз» деб атади. 14 май куни мамлакатда президентлик сайловлари бўлади.

Uzbekistan Airways бортида чақалоқ дунёга келди
27 апрель 2023, 08:09

Uzbekistan Airways бортида чақалоқ дунёга келди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Истанбулга учган самолёти бортида ўғил чақалоқ туғилди.

Ўзбекистонликлар июндан Черногорияга визасиз бориши мумкин бўлади
27 апрель 2023, 00:14

Ўзбекистонликлар июндан Черногорияга визасиз бориши мумкин бўлади

Июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон ва Черногория ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади. Ушбу мамлакатга киришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб қилинмайди.

26 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 апрель 2023, 22:42

26 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Литий қазиб олишга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон, Путин билан қўнғироқлашган Мирзиёев, беморнинг эри томонидан калтаклаган шифокор, мактаб қизларининг навбатдаги жанжали, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг 2 та чегара пости қайта тикланиши мумкинлиги ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Бухорода Владимир Спиваков иштирокида симфоник оpen-air бўлиб ўтади
26 апрель 2023, 20:07

Бухорода Владимир Спиваков иштирокида симфоник оpen-air бўлиб ўтади

Бухородаги Минораи Калон ёнида жойлашган Пои Калон мажмуасида Владимир Спиваков раҳбарлигида Россия Миллий филармония оркестрининг очиқ осмон остидаги хайрия концерти бўлиб ўтади.

Ёшларни ишга олганлик учун ижтимоий солиқни қайтариш тартиби 2024 йил охиригача узайтирилди
26 апрель 2023, 19:54

Ёшларни ишга олганлик учун ижтимоий солиқни қайтариш тартиби 2024 йил охиригача узайтирилди

Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга қабул қилишда ижтимоий солиқни иш берувчига қайтариш тартиби қайта жорий этилади. Ушбу имтиёз 2021−2022 йилларда амалда бўлган, 9 мингта корхона ундан фойдаланган ва уларга 150 млрд сўм қайтарилган.

Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлари учрашди
26 апрель 2023, 19:33

Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлари учрашди

Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Атилла Гулан бошчилигидаги Туркия ҳарбий делегацияси Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони билан учрашув ўтказди. Қаршидаги Олий ҳарбий авиация билим юртига ташриф ҳам кутилмоқда.

Alstom Тошкентга оптимал трамвай йўналишларини ишлаб чиқишда ёрдамлашади — Франциядаги элчи
26 апрель 2023, 19:17

Alstom Тошкентга оптимал трамвай йўналишларини ишлаб чиқишда ёрдамлашади — Франциядаги элчи

Франциянинг Alstom компанияси Тошкент ичидаги трамвай линиясининг оптимал йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлар беради, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони трамвайларни маҳаллийлаштириш талабини қўймоқда.

Тошкентда енгил атлетика бўйича U18 V Осиё чемпионати бўлиб ўтади
26 апрель 2023, 19:00

Тошкентда енгил атлетика бўйича U18 V Осиё чемпионати бўлиб ўтади

27−30 апрель кунлари енгил атлетика бўйича Тошкентда бешинчи Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақада 40 та йўналиш бўйича жами 524 нафар спортчи иштирок этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг