26 апрель куни тахминан соат 14:35 атрофида Наманган вилояти Косонсой туманида «Жигули» каналга тушиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Туманнинг «Обод» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган «ВАЗ 2106» автомобили «Махтуми Аъзам» маҳалласидан оқиб ўтувчи «Чуст» каналига тушиб кетган. Ҳолатни бартараф этиш мақсадида вилоят ФВБ қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва автомашинани сувдан олиб чиққан.

Содир бўлган бахтсиз ҳодисада ҳеч ким тан жарохати олмаган, дейилади хабарда.