30 апрель куни Бухорода ЮНEСКО тинчлик элчиси, СССР халқ артисти Владимир Спиваков раҳбарлигидаги Россия Миллий филармония оркестрининг очиқ осмон остидаги хайрия концерти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Концерт Минораи Калон ёнидаги Пои Калон мажмуасида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси кўмагида ўтказилади.

Бухорода оркестр Пётр Чайковскийнинг «Уйқудаги гўзал», «Қарсилдоқ» ва «Оққуш кўли» балетларидан сюиталарни ижро этади.