Ўзбекистон қазиб олишнинг қисқариши фонида газ импортини кескин оширди
22 апрель 2023, 15:52

Ўзбекистон қазиб олишнинг қисқариши фонида газ импортини кескин оширди

Март ойида Ўзбекистон 151,2 млн долларлик газ импорт қилди, бу 2022 йил давомида қилинган импортнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Маҳаллий газ ишлаб чиқаришнинг қисқариши фонида кўрсаткич кескин кўтарилди. Кўмир, нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш ҳам ошди.

Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чоракда 5,5 фоизга ўсди
22 апрель 2023, 15:29

Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи чоракда 5,5 фоизга ўсди

Январдаги прогноз анча паст бўлганига қарамай, 2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ЯИМ 5,5 фоизга ўсди. Саноат ишлаб чиқариш ва қурилиш ҳажми сезиларли даражада ошди, январь-февраль ойларида иккала кўрсаткич ҳам ўтган йилдагидан анча паст бўлган эди.

Қўқонда Gentra ва Mercedes-Benz тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
22 апрель 2023, 12:18

Қўқонда Gentra ва Mercedes-Benz тўқнашиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Қўқон шаҳрида Gentra иккинчи даражали йўлдан чиқиб келган Mercedes-Benz машинаси билан тўқнашди. Оқибатда 2 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 2 ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.

U-20 жаҳон чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон гуруҳда мезбон Аргентинага қарши ўйнайди
22 апрель 2023, 11:52

U-20 жаҳон чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон гуруҳда мезбон Аргентинага қарши ўйнайди

Жума куни Швейцарияда U-20 жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Осиё чемпиони сифатида қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар жамоаси турнир мезбони — Аргентина жой олган А гуруҳидан ўрин эгаллади. Бу гуруҳда, шунингдек, Гватемала ва Янги Зеландия жамоалари ҳам бор.

Қамчиқ довонида DAF ва Damas машиналари ЙТҲга учради
22 апрель 2023, 11:26

Қамчиқ довонида DAF ва Damas машиналари ЙТҲга учради

Қамчиқ довонида DAF юк машинаси бошқаруви йўқотилиб, ўрта темир тўсиққа урилди. Ундан қочган Damas эса хандаққа тушиб кетди. ЙТҲ оқибатида 3 киши жароҳатланиб, шифохонага олиб кетилди.

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия орқали иқлим бўйича мақсадларга эришиш
22 апрель 2023, 10:49

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия орқали иқлим бўйича мақсадларга эришиш

Қазилма ёқилғилар сайёра, инсоният ва иқтисодиёт учун боши берк кўчадир. БМТТД доимий вакили Матильда Димовска Халқаро ер кунига бағишланган мақоласида БМТТД кўмагида Ўзбекистонда «яшил» технологиялар соҳасида жорий этилаётган илғор тажрибалар ҳақида ёзади.

Uzbekistan Airways илк бор А330 самолётидан фойдаланишни бошлайди
22 апрель 2023, 09:06

Uzbekistan Airways илк бор А330 самолётидан фойдаланишни бошлайди

Uzbekistan Airways Литва компаниясидан узоқ масофаларга учувчи иккита Airbus А330 самолётини бир йил муддатга экипажи ва бошқа харажатлари ичида бўлган ҳолда ижарага олди. Улардан биринчиси Тошкент аэропортига қўнди. Мазкур самолётнинг илк рейси 23 апрель куни Истанбулга режалаштирилган.

Тошкентдаги мактабда 2 ўқувчи қиз 14 ёшли қизни «самосуд» қилди
22 апрель 2023, 00:42

Тошкентдаги мактабда 2 ўқувчи қиз 14 ёшли қизни «самосуд» қилди

Янгиҳаёт туманидаги мактабнинг 16, 17 ёшли ўқувчи қизлари 14 ёшли қизни уриб, унга енгил жароҳат етказди. Қизларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Воқеа юзасидан безорилик ҳолати бўйича жиноят иши очилди.

Фарғонада том босиб қолган икки ишчи қутқариб олинди
21 апрель 2023, 15:51

Фарғонада том босиб қолган икки ишчи қутқариб олинди

Фарғона шаҳрида таъмирланаётган уйнинг томи қулаб тушиб, икки ишчини босиб қолди. Улар ФВБ қутқарувчилари томонидан чиқариб олинди ва шифохона жойлаштирилди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга чорвачилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради
21 апрель 2023, 14:35

Жаҳон банки Ўзбекистонга чорвачилик соҳасини ривожлантиришга ёрдам беради

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқарилган ЯИМнинг қарийб 50 фоизи чорвачилик ҳиссасига тўғри келади. Соҳа мамлакатдаги барча иссиқхона газлари чиқиндиларининг 13 фоиздан ортиғи манбаи бўлиб, унумдорлик пастлигича қолмоқда. Лойиҳа самарали ва иқлимга чидамли секторни яратишни қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда газ ва кўмир қазиб олиш пасайишда давом этмоқда
21 апрель 2023, 13:40

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳамда газ ва кўмир қазиб олиш пасайишда давом этмоқда

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,6 фоизга, март ойида эса 12,9 фоизга қисқарди. Уч ой давомида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 5 фоизга камайди. Кўмир қазиб олиш ҳажми ҳам пасайди.

Хоразмда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари ушлаб қолинди
21 апрель 2023, 11:35

Хоразмда 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохлари ушлаб қолинди

Урганч туманида божхоначилар Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил рўйхатига киритилган 47 дона буғу ва 3 дона жайрон шохларини олиб кетаётган шахсларни аниқлади.

Заргарлар ва ижарага ер олган деҳқон хўжаликларига 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади
21 апрель 2023, 10:55

Заргарлар ва ижарага ер олган деҳқон хўжаликларига 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

Заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган шахсларга ва узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорларга 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.

Қашқадарёда фуқарони руҳий касал сифатида қайд этиш учун пора олган шифокор ушланди
21 апрель 2023, 10:19

Қашқадарёда фуқарони руҳий касал сифатида қайд этиш учун пора олган шифокор ушланди

Қашқадарё вилояти 1-сонли асаб-руҳий касалликлар диспансери бош шифокори вазифасини бажарувчи шахс фуқаронинг касаллик тарихини тўлдириб, уни руҳий касал сифатида қайд этиш учун 4,3 млн сўм олаётган вақтида гумондор сифатида қўлга олинди.

Нима тайёрлаймиз: Байрамона таомлар
21 апрель 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Байрамона таомлар

Байрамона ош, сомса-шўрва, «Атиргул» манти, фило хамиридан пистали пахлава, асалли қуш тили ва бошқалар — Zira.uz мазали ва ноодатий байрамона таомлар рўйхатини тақдим этади.

Рамазон ҳайити арафасида 541 киши афв этилди
21 апрель 2023, 04:16

Рамазон ҳайити арафасида 541 киши афв этилди

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган 541 киши афв этилди. Уларнинг орасида 36 нафар чет эл фуқароси, 136 нафар аёл, 75 нафар 60 ёшдан ошган эркак ҳамда 6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар бор.

Фото: Қашқадарёда йўл-транспорт ҳодисаларига қарши кураш
20 апрель 2023, 23:34

Фото: Қашқадарёда йўл-транспорт ҳодисаларига қарши кураш

Қашқадарёдаги йўллардан бирининг четига аварияга учраган автомобиль ўрнатилди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, бу йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Дам олиш эълон қилингани тирбандлик ва шаҳарлараро таксилар нархининг ошишига олиб келди
20 апрель 2023, 23:06

Дам олиш эълон қилингани тирбандлик ва шаҳарлараро таксилар нархининг ошишига олиб келди

Рамазон ҳайити санаси эълон қилинганидан сўнг Тошкентда ва шаҳардан чиқишда узоқ тирбандликлар юзага келди, шаҳарлараро транспорт нархлари кўтарилди, бизнесда эса кимдадир буюртмалар бекор қилинган бўлса, баъзиларда мижозлар оқими кўпайди.

20 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 апрель 2023, 22:00

20 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Рамазон ҳайитида 4 кун дам, Тошкентда 17 ёшли қизга ҳужум қилган эркак, аҳолига бепул тарқатиладиган 500 тонна элита картошка уруғи, Нукус воқеалари бўйича судланганларнинг апелляциялари Тошкентда кўриб чиқилиши, номи оқланган қатағон қурбонлари рўйхати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
20 апрель 2023, 21:57

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Рамазон ҳайити табригида виждон эркинлигини қарор топтириш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Жорий йилда чекловлар олиб ташланиши туфайли 31 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинага умра зиёратига борди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг