Қашқадарёда 15 та газ тақсимлаш пункти ва станциясида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

2023 йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур пункт ва станцияларда ўтказилган ўрганишлар давомида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги қарори талабларига риоя этилмагани маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами 22,9 млрд сўмлик (4794 тонна) суюлтирилган газ асослантирувчи ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда талон-торож қилингани аниқланди.

Ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча равишда текшириш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.