Мақола ва репортажлар:

«Ҳайвонлар қўрқиб қолган эди». Тошкент ҳайвонот боғи 1966 йилги зилзила оқибатларини қандай енгиб ўтган эди?

1966 йил 26 апрелда Тошкентда вайронкор зилзила содир бўлганди. Ўшанда шаҳар ҳайвонот боғида 200 дан ортиқ ҳайвонлар ва қушлар бўлган. Боғнинг ҳақиқий маънодаги оқсоқоли Маҳмадали Асқаров «Газета.uz»га ҳайвонот боғи ва унинг жонзотлари табиий офатни қандай бошдан кечиргани ҳақида гапириб берди.

«Доим алданганмиз: кетишимиздан бошлаб, нурланишимизгача» — ўзбекистонлик чернобилчиларнинг 37 йиллик дарди

Бундан 37 йил аввал тарихдаги энг йирик техноген фалокатлардан бири — Чернобиль АЭСдаги портлаш юз берган эди. Ўзбекистондан узоқда бўлса-да, бу ҳодиса унинг фуқароларига ҳам дахлдор. «Газета.uz» Чернобиль фалокати оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди.

Тошкентдаги офат ва жасорат

Зилзиладан кейинги вайронкор довул, довул кетидан яна 12 минг кишини уйсиз қолдирган навбатдаги зилзила, чодирлар шаҳарчасида Қуръон ўқиётган отахон, камайган жиноятчилик, энг кўп бериладиган савол — «бугун тунда уйда ухласак бўладими?». 1966 йил май ойидаги Тошкентдан тарихий репортаж.

Фото: Тошкент ерусти метро ҳалқа йўлининг янги станциялари (8−12) қандай кўринишга эга?

Тошкент метроси ерусти Ҳалқа йўлининг бешта янги бекати (8−12) йўловчилар учун очилди. Станцияларнинг интерьер дизайни, тематик безакли «Паралимпия ҳаракати» станциясидан ташқари, бошқалар билан бир хил. Станциялар қандай кўринишга эгалиги — «Газета.uz» фоторепортажида.

Ўзбекистонлик аёл Японияда депутатликка сайланди. Ким у?

Японияда 23 апрель куни муниципаль сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтди. Унинг якунларига кўра, асли ўзбекистонлик 37 ёшли Орзугул Бобохўжаева Токионинг Сетагая округи депутатлигига сайланди. «Газета.uz» у ҳақда қисқача маълумот беради.

Ўзбекистон 5 млн долларга таъмирлаб берган Қирғизистондаги театр очилди — фото

24 апрель куни Бобур номли Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри биносининг очилиш маросими бўлди. Унда икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари қатнашди. Ўзбекистон таъмирлаш ишларига 5 млн доллар маблағ ажратганди.

Тошкентда ўтказилаётган «Иннопром. Марказий Осиё» кўргазмаси — суратларда

24−27 апрель кунлари пойтахтда «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилмоқда. Унда 5 мингдан ортиқ делегатлар, шу жумладан ҳукуматлар вакиллари ва ишбилармонлар фикр алмашиб, ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар олиб боряпти. «Газета.uz» кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.

Silk Avia «авиамаршрутка»си ҳудудлар ўртасидаги қатновларни тиклашни ният қилмоқда

Silk Avia икки кун ичида 250 га яқин чиптани сотишга улгурди. Сешанба куни у илк тижорий рейсини амалга оширди. Тошкентдаги тақдимотда ҳудудлар ўртасидаги қатновни тиклаши айтилаётган ҳаво компаниясини жамоат транспорти билан таққослашди — «ўтирдинг ва кетдинг». «Газета.uz» синов парвозида бўлди.

Янгиликлар:

Alstom Тошкентга оптимал трамвай йўналишларини ишлаб чиқишда ёрдамлашади — Франциядаги элчи

Франциянинг Alstom компанияси Тошкент ичидаги трамвай линиясининг оптимал йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлар беради, дея маълум қилди Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони трамвайларни маҳаллийлаштириш талабини қўймоқда.

Табиат ресурслари вазирлиги 10 майга қадар ҳар жумани «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказишга чақирди

Табиат ресурслари вазирлиги 10 майга қадар давом этадиган «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида вазирлик, корхона ва ҳокимликларнинг барча ходимларини ҳар жумани «Автомобилсиз кун» сифатида ўтказишга чақирди.

Тўловларни амалга оширишда воситачилик ҳақининг чегаравий миқдори белгиланди

Ўзбекистонда аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдори БҲМнинг 20 фоизидан кўп бўлмаслиги белгиланди.

Ўзбекистон литий қазиб олишга тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон литий қазиб олиш ва қайта ишлашни йўлга қўймоқчи. Геология вазирлиги мамлакатда бошқа «технологик металлар» деб аталувчи соҳани ривожлантиришни истиқболли йўналиш сифатида кўрмоқда.

Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали гаплашди

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорлик, савдо муносабатлари ва корхоналар кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди. Конституциявий референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Путинга миннатдорлик билдирилди.

Наманган вилоятида талаба қизни таъқиб қилган эркак жаримага тортилди

Чортоқ туманида талаба қизни ва дугоналарини кўп бора безовта қилиб, ҳатто онасини ўлдириш билан қўрқитган эркакка нисбатан 4,9 млн сўм жарима жазоси қўлланилди.

Андижонда шифокор беморнинг эри ва шериклари томонидан калтакланди

Асака туманида 30 яшар шошилинч тиббий ёрдам шифокори беморнинг эри ва шериклари томонидан калтакланди. Бунга эрнинг рашк қилиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.

Тошкентда энага қарамоғида қолган 3 ёшли қиз вафот этди

Сергели туманида энага қарамоғида қолган 3 ёшли қиз вафот этди. Марҳуманинг онаси болани танишиникида қолдириб кетганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Тошкентда ўқувчи қизлар бошқа қизни гуруҳ бўлиб калтаклади

Шайхонтоҳур туманидаги мактабнинг 5 нафар ўқувчи қизи уй ертўласида бир қизни калтаклади. Ҳолатга изоҳ берган Тошкент шаҳри мактаб таълими бошқармаси ички ишлар ходимлари тергов-суриштирув ишларини олиб бораётганини билдирди.

Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармасликка даъват қилиш жавобгарликка тортилади

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик ва шунга даъват қилиш БҲМнинг 1 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2 та чегара пости фаолияти қайта тикланиши мумкин

Шуҳрат Ғаниев Туркманистон ВМ раиси ўринбосари билан Туркманистонда жойлашган Ўзбекистон сув хўжалиги объектларида ишловчилар учун «вахта» режимини бекор қилиш, 2 та чегара пости фаолиятини қайта тиклаш, Амударё сув ресурсларини бирга бошқаришни автоматлаштириш каби масалаларни муҳокама қилди.

ЖССТ Марказий Осиё давлатларига руҳий саломатлик бўйича оилавий шифокорларни тайёрлашни таклиф этди

Ҳозирда безовталик ва депрессия каби руҳий касалликлар кенг тарқалган. ЖССТ Марказий Осиё давлатларини руҳий саломатлик хизматини янада қулайроқ қилиш учун оилавий шифокорлар даражасида руҳий саломатлик хизматини жорий этишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» ташкилот вакили билан суҳбатлашди.

Ёшларни ишга олганлик учун ижтимоий солиқни қайтариш тартиби 2024 йил охиригача узайтирилди

Ўзбекистонда 25 ёшгача бўлган ёшларни ишга қабул қилишда ижтимоий солиқни иш берувчига қайтариш тартиби қайта жорий этилади. Ушбу имтиёз 2021−2022 йилларда амалда бўлган, 9 мингта корхона ундан фойдаланган ва уларга 150 млрд сўм қайтарилган.