27 апрелдан 30 апрелгача қизлар ва йигитлар ўртасида енгил атлетика бўйича U18 бешинчи Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Тошкентга Осиёнинг тўрт мамлакатидан, шу жумладан ХХР, БАА, Япония, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Эрон, Покистон, Малайзия, Тайланд, Филиппин ва бошқалардан ёш спортчилар ташриф буюради.

Йилнинг нуфузли спорт тадбирларининг ташкилотчиларидан бири сифатида Осиё Енгил атлетика ассоциацияси, Осиё Енгил Атлетика Федерациялари вакиллари, Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ иштирок этмоқда.

Бўлажак чемпионат доирасида тўрт кун ичида 40 та йўналиш бўйича дунёнинг 40 та давлатидан 524 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақалар дастурига қуйидагилар киритилган:

  • қисқа ва узун масофаларга югуриш;
  • эстафета;
  • сакрашлар;
  • диск, найза ва болға улоқтириш;
  • ядро ирғитиш;
  • қизлар ўртасида етти кураш ва йигитлар ўртасида ўн кураш;
  • спортча юриш ва бошқалар.

реклама

Чемпионатда югуриш йўналишларида ҳам қизиқарли кураш бўлиши кутилмоқда. Тошкентга 100 ва 200 метр масофага югуришда Осиё минтақасининг истиқболи порлоқ ёшларидан — кореялик спортчилар Жоэл-Жин Нвамади ва Ким Донгжин, малайзиялик спортчи Муҳаммад Фиросс Бин Мохд Фазал ташриф буюрмоқда.

реклама

Бошқа масофаларда ҳам ҳиндистонлик енгил атлетикачиларнинг кучли жамоаси тўпланган — Ҳиманши Рати, Прияншу, Аман Кумар, Бапи Хансда ҳамда бу мавсумда 400 метрга югуриш бўйича жаҳонда иккинчи натижа эгаси Резона Маллик Ҳина.

Ядро ирғитиш бўйича 2022 йилги жаҳон мавсуми етакчиси бўлган хитойлик Синйи Тян иштирок этади. Таянч сакраш мусобақасида 2023 йил мавсуми етакчиларидан бири тайбейлик Зи-Чие Ван иштирок этади.

Уч ҳатлаб сакрашда энг кучли ёш спортчилардан бири, 2022 йилдаги ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони, U18 ва U20 жаҳон мавсумининг етакчиси Шарифа Давронова бўлажак чемпионатда узунликка ва уч ҳатлаб сакраш бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

«U18 Осиё чемпионати — бу енгил атлетикада истеъдодли қизлар ва йигитлар учун жиддий профессионал поғонадир. Федерация томонидан ҳамда Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида ёшлар ўртасидаги V Осиё чемпионатига пухта тайёргарлик кўрилди, жумладан, мусобақалар ўтказиладиган спорт мажмуасини реконструкция қилиш, барча иштирокчилар учун транспорт логистикасини ишлаб чиқиш ва спорт жамоаларини меҳмонхонага жойлаштириш бўйича барча қулайликларни яратиш ишлари олиб борилди. Мусобақанинг бутун тўрт куни Енгил атлетика федерацияси стадионида бўлиб ўтади, у ердаги югуриш йўлаклари ҳам World Athletics ассоциацияси талабларига мувофиқ янгиланган. Бундан ташқари, мураббийлар ва ҳакамлар жамоаларини тайёрлаш учун катта ҳажмда ишлар амалга оширилди», — деб таъкидлади Марказий Осиё Енгил атлетика федерациялари ассоциацияси раиси ва Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев.

U18 ўсмирлар ўртасидаги V Осиё чемпионати кунларида ёш спортчиларни қўллаб-қувватламоқчи бўлган барча спорт ишқибозлари учун «Пахтакор» стадионидаги Енгил атлетика федерацияси спорт мажмуасидаги трибуналарга бепул кириш ташкил этилади ва ОАВ вакиллари учун аккредитация очиқ бўлади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.