Avto 60 oy`нинг 8 йилга қамалган асосчиси Жамшид Баҳодиров муддатидан аввал озодликка чиқди
30 октябр 2023, 17:38

Avto 60 oy`нинг 8 йилга қамалган асосчиси Жамшид Баҳодиров муддатидан аввал озодликка чиқди

2021 йил март ойида фирибгарликда айбланиб 8 йилга қамалган Avto 60 oy асосчиси Жамшид Баҳодиров озодликка чиқди, деб ёзди Kun.uz. Олий суднинг «Газета.uz»га тушунтиришича, белгиланган муддатнинг учдан бир қисмини ўтаб бўлганидан кейин унинг жазоси енгиллаштирилган.

Транспорт назорати инспекциясига Жамшид Каримов раҳбар бўлди
30 октябр 2023, 17:37

Транспорт назорати инспекциясига Жамшид Каримов раҳбар бўлди

ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Каримов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясига раҳбар этиб тайинланди.

Ўзбекистонга телефонлар олиб киришдаги чекловлар юмшатилади, бироқ уларни мажбурий декларациялаш жорий этилади
30 октябр 2023, 16:07

Ўзбекистонга телефонлар олиб киришдаги чекловлар юмшатилади, бироқ уларни мажбурий декларациялаш жорий этилади

Ҳукумат Ўзбекистонга телефон олиб кириш бўйича чекловларни юмшатди. Шу пайтгача жисмоний шахслар ҳар 6 ойда фақат битта телефон олиб кирган бўлса, 2024 йилнинг 28 январидан ҳар сафар чегарадан ўтишда 2 та олиб киришлари мумкин, лекин уларни мажбурий декларациялаш лозим.

«Биз қанча кўп мустақил бўлсак, биз билан ҳисоблашишларига мажбур қиламиз» — Шавкат Мирзиёев
30 октябр 2023, 14:55

«Биз қанча кўп мустақил бўлсак, биз билан ҳисоблашишларига мажбур қиламиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Қашқадарё фаоллари билан суҳбатда ҳар ким лавозими ва бугунги шароитга муносиб меҳнат қилмаса, анча нарсадан орқада қолиб кетиши ҳақида гапирди. «Биз қанча кўп мустақил, иқтисодимиз мустаҳкам бўлса, биз билан ҳисоблашишларига мажбур қиламиз. Нимамиз билан? Фақат меҳнатимиз билан», деди у.

UzAuto Motors дилерлик марказларида шартномалар очилиши ҳақидаги миш-мишлар сабаб навбатлар ҳосил бўлди
30 октябр 2023, 13:30 1

UzAuto Motors дилерлик марказларида шартномалар очилиши ҳақидаги миш-мишлар сабаб навбатлар ҳосил бўлди

Интернетда 30 октябрдан бошлаб Chevrolet автомобилларини харид қилиш бўйича шартномалар қайта тикланиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. UzAuto Motors компанияси бу маълумотни рад этиб, дилерлик марказларида катта навбатлар ҳосил бўлганини маълум қилди.

Фарғонада электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро 9,9 млрд сўм жаримага тортилди
30 октябр 2023, 12:46

Фарғонада электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро 9,9 млрд сўм жаримага тортилди

Қўқон шаҳрида майнинг қурилмалари, совитиш ва ёриткич мосламаларини электр тармоғига ноқонуний улаб олган фуқаро давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказгани аниқланди. Унга нисбатан 9,9 млрд сўм жарима ва майнинг ферма учун 12,3 млрд сўм маблағ ундириш белгиланди.

Тошкентда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказмоқчи бўлганлар жавобгарликка тортилди
30 октябр 2023, 12:41 1

Тошкентда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказмоқчи бўлганлар жавобгарликка тортилди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун якшанба куни рухсат этилмаган митинг ўтказишни режалаштирган фуқароларни жавобгарликка тортди. Манбаларга кўра, Амир Темур хиёбонига 100 дан ортиқ одам йиғилган.

Латвия пойтахтида Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди
30 октябр 2023, 12:09

Латвия пойтахтида Ўзбекистоннинг фахрий консуллиги очилди

Рига шаҳрида Ўзбекистоннинг Болтиқбўйидаги биринчи фахрий консуллиги очилди. Унга шаҳардаги Ўзбекистон cавдо уйи раҳбари Владимир Гальперин консул этиб тайинланди.

Махачқалъа аэропортида оломон Исроилдан келган йўловчиларнинг шаҳарга киришига тўсқинлик қилди. Тафсилотлар
30 октябр 2023, 12:02

Махачқалъа аэропортида оломон Исроилдан келган йўловчиларнинг шаҳарга киришига тўсқинлик қилди. Тафсилотлар

Доғистон пойтахти Махачқалъа аэропортида оломон «яҳудийларни республикадан чиқариб юборишни талаб қилиб» тўпланди. Аэропортга кирган одамлар тартибсизлик уюштириб, Исроилдан келган йўловчиларни сўроқ қилди. Тартибсизликлар оқибатида 20 дан ортиқ киши жабрланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

Тошкент аэропорти олдида 62 метрли Ўзбекистон байроғи ўрнатилди
30 октябр 2023, 11:59

Тошкент аэропорти олдида 62 метрли Ўзбекистон байроғи ўрнатилди

Тошкент халқаро аэропортига етиб келганларни эндиликда баландлиги 62 м бўлган Ўзбекистон байроғи кутиб олади, унинг атрофида 38 та кичикроқ байроқ ўрнатилган. Улар шаҳарда ўтказилаётган тадбирлар ва хорижий делегацияларнинг ташрифларига қараб ўзгаради.

Ёмғирли сешанбадан сўнг ҳаво ҳафта охиригача илиқ бўлади
30 октябр 2023, 11:17

Ёмғирли сешанбадан сўнг ҳаво ҳафта охиригача илиқ бўлади

Душанба куни Ўзбекистоннинг катта ҳудудида ҳаво ҳарорати илиқ бўлади. Сешанба куни ёмғир ёғиб, баланд тоғларда қор ҳам ёғиши мумкин. Ноябрь ойи бошидан ёғингарчилик тўхтайди. Ҳафта якунигача кунлар илиқ бўлади. Ҳарорат +17…+22 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

«Ўзбекистон 24» лавҳасида ўқитувчилар мактабни тозаламагани учун танқид қилинди. Педагогларни меҳнатга мажбурлаш қонунга зид
30 октябр 2023, 10:48

«Ўзбекистон 24» лавҳасида ўқитувчилар мактабни тозаламагани учун танқид қилинди. Педагогларни меҳнатга мажбурлаш қонунга зид

Президент Қарши туманидаги 12-мактабга бориб, муассаса шароитини танқид қилди. Ташрифни ёритган «Ўзбекистон 24» каналида ўқитувчилар «маоши ошиб, мавқеи юксалса-да, мактаб ҳовлисини гуллатиб, яшнатиб қўймагани» таъкидланди. Жамоатчилик педагогларни меҳнатга мажбурлаш тақиқланганини эслатди.

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди
30 октябр 2023, 10:15

Ўзбекистон ҳарбийлари Кореядаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Кореяда НАТО стандартлари асосида ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ва Корея жамоаларига насиб этди.

Ўзбекистон президенти мактаб қурилиши стандартларини қайта кўриб чиқишни буюрди
30 октябр 2023, 10:00 1

Ўзбекистон президенти мактаб қурилиши стандартларини қайта кўриб чиқишни буюрди

Ўзбекистон президенти Қашқадарёга ташрифи давомида Қарши туманидаги 12-мактабнинг камчиликларига эътибор қаратди ва мактаб қурилиши стандартларини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Мирзиёев Эрдоғанни Туркия Республикасининг 100 йиллиги билан табриклади
29 октябр 2023, 13:13

Мирзиёев Эрдоғанни Туркия Республикасининг 100 йиллиги билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами — Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.

Барчанинг ҳаётини бузадиган ёмон лойиҳа — урбанист Аркадий Гершман Самарқандда қурилаётган туннель ҳақида
29 октябр 2023, 11:28

Барчанинг ҳаётини бузадиган ёмон лойиҳа — урбанист Аркадий Гершман Самарқандда қурилаётган туннель ҳақида

Россиялик урбанист Аркадий Гершман Самарқанд шаҳри марказида қурилаётган йўл ўтказгич туннели одамлар ҳаётини ёмонлаштиришини таъкидлаб, уни «қарзга олинган пул эвазига бошланган бемаъни қурилиш лойиҳаси» деб атади. «Газета.uz» аввалроқ бу туннель қурилиши шаҳар учун зарарли экани ҳақида ёзганди.

Адлия вазирлиги ёқимсиз ҳидлар, ёруғлик ва зарарли шовқинларга қарши курашиш лойиҳасини таклиф қилди
29 октябр 2023, 11:06

Адлия вазирлиги ёқимсиз ҳидлар, ёруғлик ва зарарли шовқинларга қарши курашиш лойиҳасини таклиф қилди

Адлия вазирлиги ёқимсиз ҳидлар, ёруғлик ва зарарли шовқинларга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни тартибга солишни таклиф қилди. Хусусан, тунги вақтда қатор тақиқларни жорий этиш, ҳаво ифлосланишининг олдини олиш учун сув пуркайдиган технологиялардан фойдаланиш ва бошқалар режалаштирилган.

Тошкентда учта туманнинг айрим қисмларида икки кун иссиқ сув бўлмайди
29 октябр 2023, 10:46 1

Тошкентда учта туманнинг айрим қисмларида икки кун иссиқ сув бўлмайди

30−31 октябрь кунлари пойтахтнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим қисмларида, жумладан, шаҳар марказида иссиқ сув бўлмайди. Манзиллар.

Америкалик актёр Мэттью Перри вафот этди
29 октябр 2023, 09:55

Америкалик актёр Мэттью Перри вафот этди

Америкалик машҳур актёр Мэттью Перри 54 ёшида вафот этди. У «Дўстлар» сериали, шунингдек, «Уч кишилик танго», «Тўққиз ярд» ва бошқа кўплаб фильмлардаги роли билан танилган.

Грузиядан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади
28 октябр 2023, 23:44

Грузиядан Самарқандга авиарейслар йўлга қўйилади

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Грузиядан Самарқандга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлади. Грузия томони ўзбек бизнесига Қора денгизда порт ва терминаллар қуришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг