Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида ўтказилган тунги рейд тадбирида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди, дея хабар бермоқда «Ҳудудий электр тармоқлари» компанияси матбуот хизмати.

Шаҳарнинг «Аччиқкўл» маҳалласидаги паррандачилик цехида фуқаро М.Н. электр ҳисоблагичсиз, ўзбошимчалик билан майнинг қурилмалари, совитиш ва ёриткич мосламалари ҳамда бошқа электр қурилмаларини тўғридан-тўғри электр тармоғига улаган.

Мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилган. Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, М.Н. томонидан «Фарғона ҲEТК» АЖ манфаатига 2,8 млн кВт ёки 2,5 млрд сўм зарар етказилган.

майнинг ферма, фарғона, электрдан ноқонуний фойдаланиш

Ҳолат юзасидан ноқонуний фойдаланилган майнинг фермаларига нисбатан 5 баробар ўсувчи коеффитсиент қўлланиб, 12,3 млрд сўм маблағ ундиришга ҳужжатлар расмийлаштирилган. Фуқарога 5 баробар ўсувчи коэффициент билан жарима тариқасида 9,9 млрд сўм қўшимча ҳисоб-китоб қилинган.

Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.