30−31 октябрь кунлари Тошкентнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Бунга 1-ИМ қозонхонаси газ таъминотидан вақтинча узилиши сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Veolia Energy Tashkent компанияси.

«Бизнинг асосий иссиқлик энергиясини етказиб берувчимиз („Тошкент иссиқлик маркази“ МЧЖ) 1-ИМ қозонхонаси газ таъминотидан вақтинчалик узилади. Тўхташ сабаби Hududgaz Poytaxt юқори босимли газ қувуридаги режалаштирилган ишлар билан боғлиқ бўлиб, ишлар 30 октябрь куни соат 08:00 дан 31 октябрь соат 20:00 гача амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Иссиқ сув таъминотининг тўлиқ тикланиши газ таъминоти қайта тикланганидан ва 1-ИМ қозонхонаси ишга туширилгандан сўнг (тахминан 31 октябрь куни ярим тунда) амалга оширилади.

Ўчириладиган манзиллар:

  • Юнусобод тумани: С-4, С-5, С-6 даҳалари, А.Дониш, Эргашев, Бодомзор, Боғишамол, Ғуломов, Гидрометеорология маркази, А.Темур кўчалари.
  • Мирзо Улуғбек тумани: Навниҳол, Неъмат, Шаҳриобод, Дўрмон йўли, Мўминов, Зиёлилар, Хожибоев, Қаландар, М.Улуғбек, Левитан, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги госпитали ҳудуди, Сайрам, Буюк Ипак Йўли, М. Юсуф, Мустақиллик, Оққўрғон, Иргашев, К.Ниёзов, Муртазаев, П.Салар, П.Пишпек кўчалари, Ҳ.Олимжон майдони, С-1, С-2, Яланғоч, Бўз-1, Паркент даҳалари.
  • Яшнобод тумани: Боткина, «Ташселмаш», Мирзо Улуғбек даҳалари, Риёзий, Паркент, Циолковский, Махтумқули кўчалари.