Дунёга таниқли америкалик актёр Мэттью Перри 54 ёшида Лос-Анжелесда вафот этди, деб хабар бермоқда Los Angeles Times.

У шанба куни тушдан кейин уйидаги иссиқ ваннада ўлик ҳолда топилган. Ўлим сабаби юрак хуружи оқибатида чўкиш бўлиши мумкин, деб ёзади TMZ.

Болалигидан фильмларда роль ўйнай бошлаган актёр 1994 йилда чиққан «Дўстлар» сериалидаги Чандлер образи билан машҳур.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

У, шунингдек, «Fools rush in», «Уч кишилик танго», «Рон Кларк ҳикояси», «Тўққиз ярд», «Дадам яна 17 ёшда» ва бошқа фильмларда ўйнаган.