Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, 30 октябрь, душанба куни республиканинг катта қисмида октябрь ойи учун қуруқ ва жуда илиқ ҳарорат кузатилади. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 30 даражагача, жанубда 32 даражагача исийди.

Сешанба куни Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +17…+22 даражагача пасаяди.

1 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик тўхтайди. Қуруқ об-ҳаво ҳафта охиригача сақланиб туради. 1−2 ноябрь кунлари кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3−8 даражагача пасаяди, кундузи 1−2 ноябрда +17…+22 бўлади, 3 ноябрда ҳарорат бироз кўтарилади ва +19…+24 даражани ташкил этади.