Тошкент халқаро аэропорти олдида, кўприкдан тушаверишдаги айланма йўл марказида Ўзбекистон байроғи ўрнатилди.

Пойтахт ҳокимлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, байроқ устунининг баландлиги 62 м, матосининг ўлчами эса 12×24 м.

Манба: Тошкент шаҳри ҳокимлигиМанба: Тошкент шаҳри ҳокимлиги

Унинг атрофида баландлиги 16 м бўлган 38 та байроқ устунлари ўрнатилган бўлиб, уларда 2×4 м ўлчамдаги байроқлар ҳилпираб туради. Ушбу байроқлар шаҳарда ўтказиладиган миллий ёки халқаро тадбирларга, хорижий делегацияларнинг ташрифига қараб ўзгаради.

Бундан ташқари, йўл ўтказгичдан аэропортга чиқишдаги айланма йўл олдида фаввора, ўнг томонида эса улкан проекция экрани ўрнатилган.

ўзбекистон байроғи, тошкент аэропорти

Айни пайтда атроф ободонлаштирилмоқда, жумладан, аэропорт олдидаги автобус бекатини янгилаш ишлари кетмоқда.

Янги йўл ўтказгич қурилиши давом этмоқда ва уни 2024 йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Биз лойиҳа ҳақида батафсил ёзгандик.