Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 14 августдаги қарори билан Мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди, дея хабар қилди Norma.uz.

Давлат хизматидан қуйидаги усуллар орқали фойдаланиш мумкин: ДХМга ташриф буюрган ҳолда, ЯИДХП ёрдамида ҳамда davreestr.uz сайти орқали.

Бунда кўчмас мулкнинг кадастр рақамини акс эттирган ҳолда сўровнома тўлдириб, БҲМнинг 0,5 бараварини (165 минг сўм) тўлаш лозим.

Натижалар қуйидаги шаклдаги маълумотнома тарзида 3 иш кунида тақдим этилади. Маълумотномада кўчмас мулкка нисбатан амалдаги ва олдинги ҳуқуқлар (қурилган йили, майдон квадратурасидаги ўзгартиришлар),
давлат рўйхатидан ўтказилган сана, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тури, уни берган орган ва ҳужжат берилган сана кўрсатилади.