Иқтисодиёт

2022 йилда бюджет тақчиллиги асосан ташқи қарз ҳисобидан қопланди
15 август 2023, 12:49

2022 йилда бюджет тақчиллиги асосан ташқи қарз ҳисобидан қопланди

2022 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллигининг 47 фоизи халқаро молия институтларининг қарзлари ва еврооблигациялар чиқариш ҳисобидан, 18 фоизи давлат ғазна облигациялари чиқариш ҳисобидан қопланди. Консолидациялашган бюджет тақчиллиги 35 трлн 229 млрд сўмга етди.

Банкларда доллар курси 12 080−12 135 сўм этиб белгиланди
15 август 2023, 12:01

Банкларда доллар курси 12 080−12 135 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 15 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 000−12 040 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 080−12 135 сўм.

Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп солиқ тўлаган 10 та компания рўйхати эълон қилинди
15 август 2023, 10:59

Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп солиқ тўлаган 10 та компания рўйхати эълон қилинди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Фуқаролар учун бюджет» нашрида Ўзбекистоннинг 10 та энг йирик солиқ тўловчилари ҳақида маълумот берди. Давлат бюджети солиқ тушумларининг 16,3 фоизи Навоий КМК, 8,6 фоизи эса Олмалиқ КМК улушига тўғри келган.

Фуқаролар учун 2022 йилги бюджет ижроси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
14 август 2023, 18:19

Фуқаролар учун 2022 йилги бюджет ижроси эълон қилинди. Асосий маълумотлар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фуқаролар учун 2022 йилги бюджет ижроси юзасидан маълумотларни эълон қилди. Фойда солиғи ўтган йилгидан камайди, билвосита солиқ тушумлари прогнозга нисбатан паст бўлди. «UzGasTrade»га газ нархи ўртасидаги тафовутни қоплаш учун 6,6 трлн сўм ажратилди.

UzAuto Motors 2024 йилдан автомобилларни уч ой ичида етказиб беришга ваъда бермоқда
14 август 2023, 16:03 1

UzAuto Motors 2024 йилдан автомобилларни уч ой ичида етказиб беришга ваъда бермоқда

UzAuto Motors компанияси Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун барча шартномалар тўлангани, йил охиригача 50 мингдан ортиқ автомобиль эгаларига топширилишини маълум қилди. 2024 йилдан эса автомобиллар шартнома тузилган кундан бошлаб уч ой ичида етказиб берилиши ваъда қилинмоқда.

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотир билдирди
14 август 2023, 13:07

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотир билдирди

Туркманистон Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи» бўйича баёнотлардан хавотирда. Уларда иттифоқ кенгайиши мумкинлиги айтилган, аммо кимлар ҳисобига экани тушунарсиз, Туркманистон қувурлари орқали эса бошқа давлат гази транзити режалаштирилмаган, деди «Туркмангаз» расмийси.

Банкларда доллар курси 12 050−12 120 сўм этиб белгиланди
14 август 2023, 12:20

Банкларда доллар курси 12 050−12 120 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 14 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 980−12 020 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 050−12 120 сўм.

Энергетика вазирлиги ҳамда ҳокимликлар иссиқхоналарга газ ва кўмир етказиб берилишини кафолатлайди
13 август 2023, 16:20

Энергетика вазирлиги ҳамда ҳокимликлар иссиқхоналарга газ ва кўмир етказиб берилишини кафолатлайди

Президент иссиқхоначилар аномал совуқдан энг кўп зарар кўрганлар қаторида бўлганини айтиб, Энергетика вазирлиги ҳамда ҳокимликларга уч томонлама шартнома асосида уларни газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш топшириғини берди. Айрим иссиқхоналарга имтиёзли кредит ва субсидиялар ҳам ажратилади.

Хоразмга йил охиригача 100 та янги автобус келтирилади
13 август 2023, 14:24

Хоразмга йил охиригача 100 та янги автобус келтирилади

Хоразм вилоятига 2023 йил якунига қадар Хитойнинг Zhongtong компаниясидан 100 та йўловчи автобуси олиб келинади.

Туман ҳокимлари инфляцияни жиловлашга шахсан жавобгар бўлади — президент
11 август 2023, 15:54

Туман ҳокимлари инфляцияни жиловлашга шахсан жавобгар бўлади — президент

Туманлар ҳокимлари бундан буён ўз ҳудудларида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб беради, деди Ўзбекистон президенти. Буни сунъий йўл билан эмас, такрорий экинларни кўпайтириш ва маҳсулот ҳажмини ошириш орқали амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

Марказий банкка оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўйича топшириқ берилди
11 август 2023, 14:24

Марказий банкка оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўйича топшириқ берилди

Президент фармонига кўра Марказий банк 2024 йилдан оилавий тадбиркорлик дастурлари учун банкларга камида 2 трлн сўм миқдорида кредитлар ажратиши керак. Бунгача мазкур мақсадлар учун пул ТТЖ ёки бюджетдан ажратилган. МБ маблағларини расмий жалб қилиш (қонунда назарда тутилмаган) илк бор кузатилади.

Ўзбекистон Афғонистонга давлат харидлари орқали дори воситаларини етказиб бермоқчи
11 август 2023, 13:37

Ўзбекистон Афғонистонга давлат харидлари орқали дори воситаларини етказиб бермоқчи

Ўзбекистондаги фармацевтика корхоналари Афғонистоннинг дори-дармон бўйича давлат харидларида (тендерларида) иштирок этиши мумкин.

Банкларда доллар курси 12 100−12 135 сўм этиб белгиланди
11 август 2023, 11:37

Банкларда доллар курси 12 100−12 135 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 11 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 990−12 070 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 100−12 135 сўм.

Қаршида Yandex Go хизмати ишга тушди
11 август 2023, 09:54

Қаршида Yandex Go хизмати ишга тушди

Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида Yandex Go такси агрегатори иш бошлади. Бу Ўзбекистоннинг хизмат кириб борган ўнинчи шаҳри ҳисобланади.

«Ўз эътирозларимизни билдирдик». АҚШнинг «Оҳангаронцемент»га қарши санкциялари ҳақида МБ раҳбари
10 август 2023, 20:07

«Ўз эътирозларимизни билдирдик». АҚШнинг «Оҳангаронцемент»га қарши санкциялари ҳақида МБ раҳбари

Президент топшириғи билан тузилган ишчи гуруҳ АҚШда бўлиб, «Оҳангаронцемент» ва таъсисчиси Akkermann Cement CA`га (Алишер Усмоновнинг USM холдингидаги компания томонидан ташкил этилган) қарши санкциялар бўйича ўз эътирозларини билдирди, дея маълум қилди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов.

«Унинг улкан режалари бор эди». Раъно Жўраева Uzbekistan Airports`ни қандай ўзгартирди?
10 август 2023, 18:50

«Унинг улкан режалари бор эди». Раъно Жўраева Uzbekistan Airports`ни қандай ўзгартирди?

Uzbekistan Airports раиси Раъно Жўраева мисолида давлат ташкилоти раҳбарининг ишдан бўшатилиши турли ҳис-туйғуларга сабаб бўлиши жуда кам учрайдиган ҳолат. 2,5 йил ичида у ўн йиллар давомида кутилган кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. «Газета.uz» унинг ишдан бўшатилиш сабабларини ўрганишга уринди.

Электр энергияси ва газ нархи ошиши 2023 йил учун инфляция прогнозида акс эттирилган — Марказий банк раиси ўринбосари
10 август 2023, 18:08

Электр энергияси ва газ нархи ошиши 2023 йил учун инфляция прогнозида акс эттирилган — Марказий банк раиси ўринбосари

Ўзбекистонда электр энергияси, газ ва сув нархларининг либераллаштирилиши ва унинг нархлар ўсишига таъсири 2023 йил учун инфляция прогнозида назарда тутилган, деди Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев.

Марказий банк сўмнинг кескин қадрсизланишига изоҳ берди
10 август 2023, 11:21

Марказий банк сўмнинг кескин қадрсизланишига изоҳ берди

Ўзбекистоннинг қатор банкларида доллар курси 12 минг сўмдан ошиб кетди. Марказий банк ҳолатни изоҳлаб, асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ички валюта бозоридаги таклифга салбий таъсир ўтказганини қайд этди.

«2023 йилдан ҳам зарар билан чиқади». «Миллий электр тармоқлари» нега фақат зарарга ишлаётгани ҳақида
10 август 2023, 10:50

«2023 йилдан ҳам зарар билан чиқади». «Миллий электр тармоқлари» нега фақат зарарга ишлаётгани ҳақида

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» 2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат улушдорлигидаги корхона бўлганини электр энергиясини қиммат олиб, арзон сотгани билан изоҳлади. Компания 2021 йилдан ҳам зарар билан чиққан. 2023 йилдан ҳам зарар билан чиқиши кутилмоқда.

Тижорат банкларида доллар курси 12 000 сўмдан ошди
10 август 2023, 09:52

Тижорат банкларида доллар курси 12 000 сўмдан ошди

Тижорат банклари 10 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 000−12 070 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 120−12 135 сўм. Банкларда доллар курси бирдан 400 сўмга қимматлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг