Иқтисодиёт

Банкларда долларнинг сотув курси 11 500−11 540 сўм этиб белгиланди
26 июн 2023, 09:48

Банкларда долларнинг сотув курси 11 500−11 540 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 26 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 410−11 465 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 500−11 540 сўм.

ЕИ Россияга қарши 11-санкциялар пакетини киритди. Унда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компаниялар ҳам бор
24 июн 2023, 10:17

ЕИ Россияга қарши 11-санкциялар пакетини киритди. Унда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компаниялар ҳам бор

ЕИ Россияга қарши 11-санкциялар пакетини қабул қилди. Энергетика, транспорт ва савдо соҳаларида янги чекловлар жорий этилмоқда. Россия мудофаа комплексини қўллаб-қувватлагани учун учинчи давлатларнинг 87 та корхонаси, жумладан, Ўзбекистон компаниялари ҳам санкцияларга учради.

Олмаотада автотураргоҳлар учун табақалаштирилган тўлов жорий этилади
23 июн 2023, 16:50

Олмаотада автотураргоҳлар учун табақалаштирилган тўлов жорий этилади

Сентябрь ойидан Олмаотада автотураргоҳлар учун табақалаштирилган тўлов жорий этилиши режалаштирилмоқда — нарх марказга нисбатан жойлашувга боғлиқ бўлади. Шаҳарда, шунингдек, кўчалар бўйидаги тўхташ жойлари қонунийлаштирилиши кутилмоқда.

Cобиқ Algoritm заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди
23 июн 2023, 15:00

Cобиқ Algoritm заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди

E-auksion платформасида собиқ Algoritm заводи бино ва иншоотлари 307 млрд сўмга сотилди. Харидор компания эгаси Havas супермаркетлар тармоғининг ҳам йирик акциядори ҳисобланади.

Литвада Ўзбекистон савдо уйи очилди
23 июн 2023, 14:07

Литвада Ўзбекистон савдо уйи очилди

Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида UZ Euro Trade House савдо уйи очилди. Унинг фаолияти икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик ва мазмунли мулоқотни сезиларли даражада фаоллаштириши кутилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи крипто-депозитарийга лицензия берилди
23 июн 2023, 11:30

Ўзбекистонда биринчи крипто-депозитарийга лицензия берилди

Ўзбекистон ҳудудида крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш учун биринчи лицензия берилди. Лицензия олган корхонанинг таъсисчиси Дубай компанияси ҳисобланади.

Статистика агентлиги «Газета.uz» мақоласига муносабат билдирди
23 июн 2023, 11:29

Статистика агентлиги «Газета.uz» мақоласига муносабат билдирди

Статистика агентлиги «Газета.uz» эълон қилган январь ойидаги инфляция расмий кўрсаткичи тўғрисидаги мақолага муносабат билдирди. Агентликка кўра, расмий статистик кўрсаткичлар «объектив кузатувларда тўпланган факт ҳисобланган маълумотлар ҳамда илмий асосланган методология» асосида шакллантирилади.

Туркия Марказий банки мамлакатда фоиз ставкасини 8,5 фоиздан 15 фоизга оширди
23 июн 2023, 10:47

Туркия Марказий банки мамлакатда фоиз ставкасини 8,5 фоиздан 15 фоизга оширди

Туркия регулятори фоиз ставкасини 8,5 фоиздан 15 фоизга ошириш бўйича қарор қабул қилди. Сўнгги йилларда Туркияда паст фоиз ставкалари чуқур инфляция ва инвесторларнинг мамлакатни тарк этишига олиб келди. Янги иқтисодий раҳбарият, шунингдек, «эркин валюта режими» қайта тикланишини ваъда қилмоқда.

Тижорат банкларида долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди
23 июн 2023, 09:57

Тижорат банкларида долларнинг сотиш ва сотиб олиш курси бир неча кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

Тижорат банклари 23 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 425−11 480 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 520−11 540 сўм.

UzAuto Motors январь-май ойларида энг кўп сотувда йўқ автомобилларни ишлаб чиқарди
22 июн 2023, 17:49

UzAuto Motors январь-май ойларида энг кўп сотувда йўқ автомобилларни ишлаб чиқарди

UzAuto Motors йилнинг дастлабки 5 ойида энг кўп Cobalt, Gentra ва Damas ишлаб чиқарди. Бу моделларнинг ҳеч бири сотувда мавжуд эмас. Декабрь ойида компания аввал буюртма қилинган автомобилларни етказиб бериш учун Lacetti, Cobalt, Damas`га буюртма қабул қилишни тўхтатганди.

ЕИ мамлакатлари Россияга қарши 11-санкциялар пакети бўйича келишувга эришди
22 июн 2023, 13:17

ЕИ мамлакатлари Россияга қарши 11-санкциялар пакети бўйича келишувга эришди

Европа Иттифоқи давлатлари Россияга қарши олдинги санкцияларни четлаб ўтишга қарши қаратилган 11-санциялар пакети бўйича келишувга эришди. Иттифоқ ўз маҳсулотларининг Қозоғистон ва Ўзбекистон каби мамлакатларга экспорти кескин ортгани ва кейинчалик Россияга етиб боришидан хавотир билдирди.

Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти 3 бараварга кўпайди, Туркияга эса камайди
22 июн 2023, 12:04

Ўзбекистоннинг АҚШга экспорти 3 бараварга кўпайди, Туркияга эса камайди

2023 йилнинг дастлабки 5 ойида АҚШ Ўзбекистоннинг асосий экспорт ҳамкорлари орасида 22-ўриндан 12-ўринга кўтарилди. Мамлакатнинг Қўшма Штатларга экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 баравар (301,6 фоизга) юқорилади, импорт деярли ўзгаришсиз қолди. Туркияга экспорт камайди.

Банкларда долларнинг сотув ва сотиб олиш курси ошди
22 июн 2023, 09:59

Банкларда долларнинг сотув ва сотиб олиш курси ошди

Тижорат банклари 22 июнь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 440−11 490 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 520−11 565 сўм.

Аномал январда аномал статистика
22 июн 2023, 08:00

Аномал январда аномал статистика

Аномал совуқ кузатилган январь ойида аҳоли ўз танасида ҳис этган сезиларли инфляция негадир расмий инфляция кўрсаткичида акс этмади. Иқтисодчи Миркомил Холбоев реал воқеликда инфляция даражаси расмий инфляция кўрсаткичидан юқори бўлганига ишора қилувчи бир қатор статистик рақамларни таҳлил қилади.

Ўзбекистон май ойида газ қазиб олишни камайтирганига қарамасдан, Хитойга экспортни оширди
21 июн 2023, 23:16

Ўзбекистон май ойида газ қазиб олишни камайтирганига қарамасдан, Хитойга экспортни оширди

Ўзбекистон май ойида Хитойга табиий газ экспортини оширди. Қиймат жиҳатидан етказиб бериш 78,16 млн долларгача ошган, бу апрель ойига нисбатан қарийб 2 баробар кўпдир. Мамлакатда газ қазиб олиш ҳажми эса, аввал хабар қилганимиздек, пасайишда давом этмоқда.

«Райффайзенбанк» Ўзбекистон ва қатор давлатларга евродаги чиқувчи тўловларни тўхтатади
21 июн 2023, 18:57

«Райффайзенбанк» Ўзбекистон ва қатор давлатларга евродаги чиқувчи тўловларни тўхтатади

Австриянинг Raiffeisen Bank International гуруҳининг Россиядаги шўбаси «Райффайзенбанк» мижозлари олувчи банк Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давларда жойлашган бўлса, еврода чиқувчи тўловларни амалга ошира олмайди.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этмоқда, электр ишлаб чиқариш эса рекорд даражада ўсди
21 июн 2023, 17:58

Ўзбекистонда газ қазиб олиш пасайишда давом этмоқда, электр ишлаб чиқариш эса рекорд даражада ўсди

Ўзбекистонда 5 ой давомида газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизга камайди. Кўрсаткич кетма-кет иккинчи ой пасаймоқда — май ойида у 11,2 фоизга камайганди. Май ойидаги электр энергияси ишлаб чиқариш рекорд даражадаги ўсишни қайд этди.

Ўзбекистонда фаолият кўрсатмаётган корхоналар улуши 27 фоизни ташкил этди
21 июн 2023, 16:00

Ўзбекистонда фаолият кўрсатмаётган корхоналар улуши 27 фоизни ташкил этди

Ўзбекистонда фаолият кўрсатмаётган корхона ва ташкилотларнинг умумий корхоналар сонидаги улуши 27 фоизни ташкил этди. Рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларининг эса 30 фоизи ишламаяпти. 2022 йилда бу кўрсаткичлар мос равишда 6 ва 7 фоизни ташкил этган.

Cув етказиб бериш босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади
21 июн 2023, 15:49 1

Cув етказиб бериш босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади

Ўзбекистонда 2030 йил якунигача истеъмолчиларга сув етказиб бериш ҳамда сувнинг ҳисобини юритиш функцияси босқичма-босқич давлат-хусусий шерикликка ўтказилади.

ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режими маъмурий жиҳатдан фойдасиз — Berlin Economics маслаҳатчиси
21 июн 2023, 12:50

ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режими маъмурий жиҳатдан фойдасиз — Berlin Economics маслаҳатчиси

Berlin Economics мустақил консалтинг компанияси маслаҳатчиси Вероника Мовчан ЖСТга қўшилмаган мамлакатларнинг импорт божлари режимига эга бўлиши маъмурий жиҳатдан фойдасиз эканини таъкидлади. Божлар 80 фоизга камайтирилса, ЯИМнинг ҳар йили 0,4% кўпроқ ўсиши таъминланади, деди эксперт.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг