Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 25 апрелдан амал қилувчи курсларини эълон қилди. Унга кўра:

  • 1 АҚШ доллари 41,80 сўмга арзонлади ва 11 260,28 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 167,23 сўмга пасайди ва 12 167,86 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,59 сўмга кўтарилди ва 143,53 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ долларнинг расмий курси 20,28 сўмга кўтарилиб, 11 302,08 сўмни ташкил қилганди.