Иқтисодиёт

Марказий банк 2025 йилгача иқтисодий ривожланишнинг икки сценарийсини тақдим этди
23 ноябр 2022, 16:41

Марказий банк 2025 йилгача иқтисодий ривожланишнинг икки сценарийсини тақдим этди

Марказий банк 2023−2025 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий ва муқобил сценарийларини тақдим этди. Регулятор асосий эътибор иқтисодиётда нархлар барқарорлигига эришишга қаратилишини таъкидлаб, пул-кредит сиёсатида инфляцион таргетлаш жараёни давом этишини қайд этди.

Октябрь ойида кўчмас мулк сотиб олишга бўлган талаб бироз пасайди
23 ноябр 2022, 13:21

Октябрь ойида кўчмас мулк сотиб олишга бўлган талаб бироз пасайди

Кўчмас мулк бозори таҳлили йил бошидан буён сотиш ҳажмининг 9,2 фоизга ўсганини кўрсатди. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ўртача нархи қарийб 20 фоизга ошди. Экспертларнинг фикрича, уй-жой ижарасига бўлган талабнинг ортиши октябрь ойида савдо ҳажмининг бироз пасайишига хизмат қилди.

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини бироз кўтарди
23 ноябр 2022, 09:45

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини бироз кўтарди

Тижорат банкларида 23 ноябрь куни доллар 11 260 — 11 265 сўмдан сотилмоқда. Сотиб олиш курси эса 11 180 — 11 240 сўм.

«Битта вазирлик бошқаларнинг устидан қўриқчи бўлиши билан муаммо ҳал бўлмайди» — Тимур Ишметов
22 ноябр 2022, 15:03

«Битта вазирлик бошқаларнинг устидан қўриқчи бўлиши билан муаммо ҳал бўлмайди» — Тимур Ишметов

Қўйи палатанинг навбатдаги мажлисида Ўзбекистонда қарийб 705 млрд сўмлик бюджет маблағлари мақсадсиз сарфлангани маълум бўлди. Молия вазири Тимур Ишметов бунга жавобан бюджет тақсимотини тўғри амалга оширишда барча вазирликлар жавобгар эканини айтиб, уларни масъулиятли фаолият олиб боришга чақирди.

Ўзбекистонда 704,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфлангани маълум бўлди
22 ноябр 2022, 14:12

Ўзбекистонда 704,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфлангани маълум бўлди

Ўтган 9 ой давомида 704,9 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ва мақсадсиз сарфлангани маълум бўлди. Хусусан, халқ таълими тизимида 47 млрд сўм, соғлиқни сақлашда 30 млрд сўмга яқин қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. «Бундай ҳолатлар йилдан-йилга ошиб бормоқда», — дейилади қуйи палата хабарида.

Тижорат банклари доллар курси бўйича таклифларни пасайтирди
22 ноябр 2022, 10:18

Тижорат банклари доллар курси бўйича таклифларни пасайтирди

22 ноябрь куни банкларда доллар 11 260 сўмдан сотилмоқда, сотиб олиш курси эса 11 240 — 11 175 сўм оралиғида.

ФТА Ўзбекистондаги 1 млрд евролик лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди
22 ноябр 2022, 09:43

ФТА Ўзбекистондаги 1 млрд евролик лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 2025 йилгача бўлган стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди. У 1 миллиард евродан ортиқ лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни назарда тутади.

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон ташқи қарзи $0,3 млрдга камайди
21 ноябр 2022, 20:53

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистон ташқи қарзи $0,3 млрдга камайди

Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, январь-июнь ҳолатига давлат қарзи 26 млрд долларни (ЯИМга нисбатан 35,1%) ташкил этди. Январь-июнь ойларида давлат ташқи қарзи портфели таркибидаги валюта курсларининг ўзгариши (япон иенаси, СДР ва евро) қарз қолдиғининг камайишига олиб келди.

«Туркистонбанк» омонатчиларининг маблағлари муддатидан аввал қайтарилади
21 ноябр 2022, 10:47

«Туркистонбанк» омонатчиларининг маблағлари муддатидан аввал қайтарилади

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди Кузатув кенгашининг қарорига кўра, 21 ноябрдан «Туркистон банк» омонатчилари ўз маблағларини қайтариб олиш ва омонатга қўйиш юзасидан агент-банк сифатида танланган «Қишлоқ қурилиш банк»га мурожаат этишлари мумкин бўлади.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари бироз кўтарилди
21 ноябр 2022, 09:52

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари бироз кўтарилди

Тижорат банкларида 21 ноябрь куни доллар 11 130 — 11 250 сўм оралиғида сотиб олинмоқда, сотиш эса 11 240 — 11 270 сўмни ташкил этади.

Франция компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ажратилади — ИТСВ раҳбари
20 ноябр 2022, 16:23

Франция компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ажратилади — ИТСВ раҳбари

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев Парижда бўлиб ўтган бизнес-форумда фақат француз компаниялари учун алоҳида саноат зонасини ажратиш, уларга имтиёзлар бериш ва маҳсулотларни харид қилишни кафолатлашга тайёрлигини маълум қилди. У ҳамкорликнинг бешта йўналишини санаб ўтди, жумладан, автомобилсозлик.

Ўзбекистон француз сармоядорлари учун нимаси билан жозибадор? Жамшид Ходжаев жавоб берди
20 ноябр 2022, 13:05

Ўзбекистон француз сармоядорлари учун нимаси билан жозибадор? Жамшид Ходжаев жавоб берди

Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсат тамойиллари, қулай сармоявий муҳити, табиий ресурсларнинг кўплиги, «имтиёзли пакетлар» ва бошқа афзалликлари туфайли француз сармояси учун мақбул манзилга айланиши мумкин, деди бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев Парижда бўлиб ўтган бизнес-форумда.

Тошкентни иссиқлик билан таъминловчи Veolia Energy Tashkent’нинг раҳбари ўзгарди
19 ноябр 2022, 22:20

Тошкентни иссиқлик билан таъминловчи Veolia Energy Tashkent’нинг раҳбари ўзгарди

Veolia Energy Tashkent бош директори Александр Хасти оилавий сабабларга эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Алишер Хайтметов корхона бошлиғи вазифасини бажарувчи бўлди.

АҚШ элчиси — Ўзбекистоннинг хорижий инвесторлар учун ижобий ва салбий томонлари ҳақида
18 ноябр 2022, 19:36

АҚШ элчиси — Ўзбекистоннинг хорижий инвесторлар учун ижобий ва салбий томонлари ҳақида

АҚШ элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистондаги хорижий инвесторлар учун тўсиқлар ва имкониятларни санаб ўтди. «Очиғини айтаман, қонун устуворлиги, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва коррупция билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам мавжуд, бироқ плюслар орасида ўқимишли мутахассислар ва катта бозор бор», — деди у.

Давлат харидлари бўйича янги портал 2023 йилдан ишга туширилади — молия вазири
18 ноябр 2022, 18:08

Давлат харидлари бўйича янги портал 2023 йилдан ишга туширилади — молия вазири

Жума куни бўлиб ўтган Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида молия вазири Тимур Ишметов 2023 йил 1 январдан давлат харидлари портали янги шаклда ишга тушишини маълум қилди. Мажлисда вазир давлат бюджетини шакллантиришда барча вазирлик ва идораларни интизомли ҳаракат қилишга чақирди.

Айрим импорт маҳсулотларини божхона божидан озод этиш муддати узайтирилди
18 ноябр 2022, 12:08

Айрим импорт маҳсулотларини божхона божидан озод этиш муддати узайтирилди

Президент фармони билан 2023 йил 1 июлгача балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалар (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа импорт товарлари божхона божидан озод қилиниши белгиланди.

Тижорат банклари долларнинг 18 ноябрь кунги курсини эълон қилди
18 ноябр 2022, 09:26

Тижорат банклари долларнинг 18 ноябрь кунги курсини эълон қилди

Марказий банк долларнинг расмий курсини 11 208,18 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш 5% атрофида бўлишини прогноз қилмоқда
17 ноябр 2022, 17:52

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш 5% атрофида бўлишини прогноз қилмоқда

ХВЖ 2023 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 5%дан камроқ бўлишини прогноз қилмоқда. Ташкилот жорий ҳолатни таҳлил қилиб, келгусидаги барқарорликни сақлаб туришда фискал сиёсат йўналишлари, солиққа тортиш ва имтиёз бериш чора-тадбирлари, шунингдек, хусусийлаштириш бўйича қатор кўрсатмалар берди.

III чоракда ўзлаштирилган сармоялар ҳажми ошди, инвестицион фаоллик эса пасайди
17 ноябр 2022, 12:51

III чоракда ўзлаштирилган сармоялар ҳажми ошди, инвестицион фаоллик эса пасайди

Ўтган 9 ой давомида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми қарийб 190 трлн сўмни ташкил этди. Инвестицион фаоллик Сирдарё (127,6%), Самарқанд (122,5%) ва Қорақалпоғистонда (118,9%) қайд этилган бўлса, Бухоро (98,5%), Қашқадарё (96%) ва Тошкент шаҳрида (97,6%) нисбатан пасайиш кузатилди.

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари ўзгарди
17 ноябр 2022, 10:04

Банкларда долларнинг сотиш ва сотиб олиш курслари ўзгарди

Марказий банк долларнинг расмий курсини 11 170,65 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг