Иқтисодиёт

Маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади
10 октябр 2022, 23:33 1

Маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади

Президент соҳада тажрибага эга хорижий компания билан қўшма корхона ташкил қилиб, оммабоп электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни топширди. Электромобилларнинг нархи арзон бўлиши кераклиги, маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши ҳам белгиланди.

Тижорат банкларида 10 октябрь учун белгиланган доллар курси
10 октябр 2022, 12:43

Тижорат банкларида 10 октябрь учун белгиланган доллар курси

Марказий банк 10 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 051,27 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

ПМТИ экспертлари ҚҚС пасайишининг иқтисодиётга таъсирини ўрганди
10 октябр 2022, 10:57

ПМТИ экспертлари ҚҚС пасайишининг иқтисодиётга таъсирини ўрганди

ҚҚСни 3% га тушириш инфляцияни 0,8% га камайтириши мумкин, аммо бу солиқ тушумлари бўйича йўқотишларни тенг миқдорда компенсация қилиши даргумон, демоқда ПМТИ экспертлари. Уларнинг фикрича, ҚҚСнинг реал ва стандарт ставкалари ўртасидаги тафовутни камайтириш чораларини кўриш истиқболлироқ.

ЕТТБ иккита ҳудудда электр узатиш линиясини қуриш учун $47 млн ажратди
9 октябр 2022, 22:01

ЕТТБ иккита ҳудудда электр узатиш линиясини қуриш учун $47 млн ажратди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Саримой (Хоразм) ва Жонкелди (Бухоро) аҳоли яшаш пунктлари ўртасида янги электр узатиш линиясини қуриш учун $47,1 млнлик молиявий ёрдам берилди. Янги линия умумий қуввати 1 ГВтли иккита шамол электр станциясини миллий тармоқ билан боғлайди.

Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари пасайишда давом этмоқда. Бу нимага боғлиқ?
8 октябр 2022, 10:39

Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари пасайишда давом этмоқда. Бу нимага боғлиқ?

Сентябрь ойида аҳолида импорт ва озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашуви ҳамда нархларнинг сунъий ошиши бўйича хавотирлар камайди. Бироқ, ишбилармонлар валюта курсининг ўзгариши, иш ҳақи ва нафақаларнинг ошиши, шунингдек, ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашувидан хавотирда.

Марказий банк асосий ставка кўриб чиқиладиган йиғилишни кейинга қолдирди
7 октябр 2022, 22:08

Марказий банк асосий ставка кўриб чиқиладиган йиғилишни кейинга қолдирди

Марказий банк октябрь ойининг иккинчи ярмида халқаро ташкилотларнинг янгиланган макроиқтисодий кўрсаткичлари эълон қилинишини кутмоқда. Шу муносабат билан регулятор асосий ставка кўриб чиқиладиган йиғилишни бир ҳафтага қолдиришга қарор қилди.

UzAuto Motors акцияларини биржага жойлаштиришни бошлашини маълум қилди
7 октябр 2022, 21:40

UzAuto Motors акцияларини биржага жойлаштиришни бошлашини маълум қилди

UzAuto Motors жисмоний ва юридик шахслар сотиб олиши мумкин бўлган акцияларини биржага жойлаштириш бошланганини маълум қилди. Бу Ўзбекистондаги йирик давлат компанияларини амалга оширган илк IPO бўлади.

Жисмоний шахслар учун кредит қарзларини тўлаш тартиби ўзгармоқда
7 октябр 2022, 16:46

Жисмоний шахслар учун кредит қарзларини тўлаш тартиби ўзгармоқда

Марказий банк томонидан «Фуқаролик кодекси»да белгиланган пул мажбурияти бўйича талабларни қондириш навбатига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф берилди. Унга кўра, жисмоний шахслар мавжуд кредитнинг дастлаб муддати ўтган қисми ва фоизини, сўнгра жорий қарздорлик суммаси ва фоизини тўлашади.

«Туркистон» ва Hi-tech bank`нинг лицензияси бекор қилинди
7 октябр 2022, 10:42

«Туркистон» ва Hi-tech bank`нинг лицензияси бекор қилинди

Марказий банкнинг 7 октябрдаги тегишли қарорлари билан «Туркистон» ва Hi-tech bank`дан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар чақириб олинди. Шунингдек, банкларни тугатиш комиссияси таркиби тайинланди. Омонатчиларининг барча маблағлари 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти прогнозини ижобий баҳолади
6 октябр 2022, 16:08

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти прогнозини ижобий баҳолади

Жаҳон банки 2022 йил учун Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши прогнозини 5,3 фоизгача яхшилади. Бироқ 2023 йилда ўсиш 4,9% бўлиши таҳмин қилинмоқда. Шунингдек, мақсадли ижтимоий ҳимоя дастурлари орқали қашшоқлик даражаси 2023 йилда 14,5 фоизга, 2024 йилда эса 12,2 фоизга тушиши кутилмоқда.

АҚШ пахтачиликдаги меҳнат шароитларини яхшилаш учун Ўзбекистонга $2 млн йўналтиради
6 октябр 2022, 15:39

АҚШ пахтачиликдаги меҳнат шароитларини яхшилаш учун Ўзбекистонга $2 млн йўналтиради

АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистондаги пахта корхоналари салоҳиятини халқаро меҳнат стандартлари ва муносабатларига мослаштириш мақсадида $2 млн грант ажратади.

Сўмдаги кредитларнинг ўртача фоиз ставкалари пасайди, долларда эса ошди
6 октябр 2022, 11:26

Сўмдаги кредитларнинг ўртача фоиз ставкалари пасайди, долларда эса ошди

Миллий валютадаги кредит ставкалари кетма-кет учинчи ой пасайиб, 22,2% ни ташкил этди. Аҳоли кредитлари бўйича фоизлар 5 ой ичида минимал даражага тушди, бироқ бизнес қарзлари яна кўтарила бошлади. Хорижий валютадаги кредитлар бўйича ўртача ставка 2020 йил май ойидан бери максимал даражага етди.

Марказий банк фуқароларнинг шикоятлари ортидан 15 та банкка кўрсатма берди
5 октябр 2022, 17:58

Марказий банк фуқароларнинг шикоятлари ортидан 15 та банкка кўрсатма берди

Тармоқларда истеъмолчилар банк хизматлари, хусусан, картадан пул ечилганда банкомат нақд пул бермагани, кредит ёпилган бўлса-да, картадан пул ечиб олингани юзасидан шикоят қилмоқда, дея маълум қилди МБ. Ўрганишлар натижасида 15 та банкка кўрсатма хатлари юборилди.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
5 октябр 2022, 16:55

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 17,69 сўмга қимматлаб, 11 028,14 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса яна пасайди.

ОТБ озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашга ёрдам бериш учун Ўзбекистонга $500 млн кредит ажратади
5 октябр 2022, 16:04

ОТБ озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашга ёрдам бериш учун Ўзбекистонга $500 млн кредит ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ҳукуматига аҳолини барқарор нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек, йил охиригача 8,9 млн нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига тўловлар тўлаш ва қайтган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар кредит ажратади.

Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлиги индекси яхшиланди, аммо бу етарли эмас
5 октябр 2022, 11:08

Ўзбекистонда давлат бошқаруви самарадорлиги индекси яхшиланди, аммо бу етарли эмас

Жаҳон банки томонидан тузилган давлат бошқаруви сифати индексида Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади. Индекс ҳисобдорлик, сиёсий барқарорлик, ҳукумат самарадорлиги, коррупцияни назорат қилиш ва бошқа кўрсаткичларни ўз ичига олади. Шунга қарамасдан, мамлакат ҳамон ўртача паст кўрсаткични қайд этмоқда.

Uzbekistan Airways компания раҳбари билан шартномани 3 йилга узайтирди
5 октябр 2022, 09:58

Uzbekistan Airways компания раҳбари билан шартномани 3 йилга узайтирди

Бир пайтнинг ўзида транспорт вазири ва Uzbekistan Airways раҳбари бўлган Илҳом Маҳкамов билан компания ўртасида тузилган меҳнат шартномаси яна уч йилга узайтирилди.

Сентябрь ойида энг паст инфляция даражаси қайд этилди
4 октябр 2022, 16:40

Сентябрь ойида энг паст инфляция даражаси қайд этилди

Сентябрь ойида инфляция 1,03% ни ташкил этиб, охирги 6 йил ичидаги энг паст кўрсаткични қайд этди. Йиллик нисбатда истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,2% га етди. Мева-сабзавот нархларига мавсумий омил ҳал қилувчи таъсир кўрсатишда давом этмоқда, дея маълумот берди Статистика қўмитаси.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
4 октябр 2022, 16:30

Долларнинг расмий курси кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 23,24 сўмга қимматлаб, 11 010,45 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса пасайди.

Ўзбекистон валюта биржасида илк бор фьючерс операцияларини амалга ошириш имкони яратилди
3 октябр 2022, 23:15

Ўзбекистон валюта биржасида илк бор фьючерс операцияларини амалга ошириш имкони яратилди

Душанба куни Марказий банк, ЎзРВБ ва бошқа мутасадди вакиллар иштирокида янги фьючерс платформаси ва мобил илованинг тақдимоти бўлиб ўтди. Намойишда шунингдек, ликвидлик провайдерлари, конртагент фаолият ҳамда риск дефолт менежменти каби мавзуларга ҳам эътибор қаратилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг