Иқтисодиёт

Пойтахтдаги билбордлар эгаларига уларни тартибга келтириш топширилди
17 декабр 2019, 19:16

Пойтахтдаги билбордлар эгаларига уларни тартибга келтириш топширилди

Реклама агентликлари — Тошкентдаги реклама конструкциялари эгаларига — 26 декабрга қадар билбордларни тартибга келтириш ва уларни ташкилот номи ва алоқа рақамлари билан таъминлаш топширилди.

Ўзбекистонда биринчи Hilton меҳмонхонаси очилди
16 декабр 2019, 13:10

Ўзбекистонда биринчи Hilton меҳмонхонаси очилди

Тошкентда биринчи Hilton меҳмонхонаси очилди. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ушбу бренд остидаги меҳмонхоналар очилиши мумкин.

«Хайрия маблағларини назорат қилиш механизми мавжуд эмас» — ДСҚ раҳбари
16 декабр 2019, 12:56

«Хайрия маблағларини назорат қилиш механизми мавжуд эмас» — ДСҚ раҳбари

Сенатор тадбиркорларга солиққа тортиладиган базадан хайрия учун маблағлар ажратиш имкониятини беришни таклиф қилди. ДСҚ раҳбари назорат механизми йўқлиги учун бу солиққа тортиладиган базанинг қисқариши ва бюджетга тушумлар камайишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди.

Сенат янги таҳрирдаги Солиқ кодексини маъқуллади
14 декабр 2019, 13:10

Сенат янги таҳрирдаги Солиқ кодексини маъқуллади

Сенаторлар янги таҳрирдаги Солиқ кодексини маъқуллади. Иқтисодиётга тушадиган солиқ юки камайтирилади, солиқлар сони эса мақбуллаштирилади.

Сенат давлат божи тўғрисидаги қонунни маъқуллади
14 декабр 2019, 12:46

Сенат давлат божи тўғрисидаги қонунни маъқуллади

«Давлат божи тўғрисида"ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. У аввал Солиқ кодексига киритилган давлат божларини умумлаштирди.

ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдори пасайтирилади
12 декабр 2019, 20:20

ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдори пасайтирилади

2020 йилдан якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғининг қатъай белгиланган миқдори ҳозиргидан 25−50 фоизгача пасайтирилади.

Бензин, алкоголь ва сигаретлар акциз солиғи миқдори оширилмоқда
12 декабр 2019, 14:48 1

Бензин, алкоголь ва сигаретлар акциз солиғи миқдори оширилмоқда

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиль ёқилғиси, алкоголь ва сигаретлар акциз солиғи 2020 йилдан оширилмоқда.

Туризм қўмитаси беш кунлик ўқув ҳафтасини жорий этишни таклиф қилди
12 декабр 2019, 09:36

Туризм қўмитаси беш кунлик ўқув ҳафтасини жорий этишни таклиф қилди

Туризм қўмитаси барча таълим муассасаларида беш кунлик ўқув ҳафтасига ўтиш ҳамда ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобига қишги таътилни узайтиришни таклиф қилди.

Бир ҳафтада 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
11 декабр 2019, 18:25

Бир ҳафтада 7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

«Ўзнефтгазинспекция» томонидан бир ҳафта ичида 7 млрд сўм миқдоридаги газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти самарасиз ишламоқда — президент
11 декабр 2019, 17:55

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти самарасиз ишламоқда — президент

«Давлат иштирокини ҳеч зарурат бўлмаган соҳаларда ҳам сақлаб турибмиз», — деди президент давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилишда.

Ўзбекистонда учта пулли автойўл ва иккита пулли тунел қурилади
11 декабр 2019, 14:40

Ўзбекистонда учта пулли автойўл ва иккита пулли тунел қурилади

Ўзбекистон президенти қарори билан учта пулли автойўл ва иккита пулли тунел қуриш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

Автомобиль эгаларига янги йиғим жорий этилади
11 декабр 2019, 12:20

Автомобиль эгаларига янги йиғим жорий этилади

Маҳаллий кенгашларга автотранспортга эгалик қилиш учун йиллик йиғим ҳамда ёқилғи учун (ёқилғи бирлиги учун 25 сўмгача) махсус йиғим жорий этишга рухсат берилди. Ушбу йиғимлар минтақавий йўлларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Банклар айрим филиалларини ёпмоқда, МБ бунинг сабабини маълум қилди
10 декабр 2019, 18:56

Банклар айрим филиалларини ёпмоқда, МБ бунинг сабабини маълум қилди

Банклар айрим филиаллари, мини банк ва операцион кассаларини ёпмоқда. Йирик филиаллар зарар билан ишлаётгани сабабли улар ўрнига банк хизматлари офислари ташкил этилмоқда.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат билан чиқди
10 декабр 2019, 18:12

Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаат билан чиқди

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тадбиркорларга мурожаатида ер ажратиш ва қурилиш соҳасидаги муаммоларни санаб ўтди. У адолатли шароитларни яратиш ва пойтахт бош режасини ишлаб чиқишни тезлаштиришга ваъда берди.

Ўзбекистон ва Эрон авиақатновларни қайта тиклади
10 декабр 2019, 10:15

Ўзбекистон ва Эрон авиақатновларни қайта тиклади

Эроннинг Zagros Airlines авиакомпанияси 9 декабрь куни Теҳрон-Тошкент-Теҳрон йўналишида биринчи парвозни амалга оширди. Қатновлар ҳозирча ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Солиқ кодексига қандай ўзгартишлар киритилмоқда?
9 декабр 2019, 20:53

Солиқ кодексига қандай ўзгартишлар киритилмоқда?

Олий Мажлис депутатлари янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қабул қилди.

Cinema City Sollywood: Самарқандда Hollywood нусхаси қурилади (видео, фото)
6 декабр 2019, 19:57

Cinema City Sollywood: Самарқандда Hollywood нусхаси қурилади (видео, фото)

Самарқанд вилоятида Hollywood нусхасидаги кино олиш шаҳарчаси — Cinema City Sollywood қурилади. 45 млн долларлик лойиҳа дам олиш ва истироҳат боғлари, аквапарк ва бошқаларни ўз ичига олади.

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилди
5 декабр 2019, 21:43 2

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилди

Ўзбекистон президенти 2021 йилдан букмекерлик идораларини очишга рухсат берувчи фармонни имзолади.

Тошкент вилоятидаги газ қуйиш станцияларида 30,4 млрд сўмлик газ талон-тарож қилинди
4 декабр 2019, 12:00

Тошкент вилоятидаги газ қуйиш станцияларида 30,4 млрд сўмлик газ талон-тарож қилинди

Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш станцияларида газ ҳисоблаш ускуналарига таъсир кўрсатиш орқали 30,4 млрд сўмлик газ талон-тарож қилингани аниқланди.

Humo терминаллари Mastercard орқали тўловларни қабул қилишни бошлади
3 декабр 2019, 19:37

Humo терминаллари Mastercard орқали тўловларни қабул қилишни бошлади

Декабрдан Mastercard карталари эгалари Humo терминаллари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг