Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 9 ойда 216 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди, уларнинг ҳар учинчиси Cobalt
20 октябр 2022, 10:53

Ўзбекистонда 9 ойда 216 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди, уларнинг ҳар учинчиси Cobalt

Ўзбекистонда тўққиз ойда жами 216 380 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Ушбу даврда энг кўп Cobalt (69 816 дона), Gentra (64 074 дона) ҳамда Damas (52 673 дона) йиғилган.

ОТБ Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрини ривожлантириш учун $59 млн кредит ажратди
18 октябр 2022, 12:17

ОТБ Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрини ривожлантириш учун $59 млн кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки Ховосда кўп функцияли жамоат марказига эга истироҳат боғи, Хивада рақамли музейга эга ташриф буюрувчилар маркази, Жиззахда сув тармоқларини ривожлантириш ва тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш учун $59 млн долларлик кредит ажратди.

Тижорат банклари долларни 11 200 сўмдан сотишни бошлади
18 октябр 2022, 10:48

Тижорат банклари долларни 11 200 сўмдан сотишни бошлади

Марказий банк 18 октябрь учун 1 АҚШ долларини 11 143,28 сўм этиб белгиланди. Янгиланган курс ортидан тижорат банклари мижозларга долларни 11 200 сўмдан таклиф қилмоқда.

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари яна кўтарилди
17 октябр 2022, 16:22

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 11,83 сўмга қимматлаб, 11 143,28 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Ислом молияси ҳақида нималарни биламиз?
17 октябр 2022, 15:15

Ислом молияси ҳақида нималарни биламиз?

Ҳозирда ислом молияси сектори йилига 15% дан 25% гача ўсиб бормоқда, бу йўналишдаги институтлар эса жаҳонда $2,7 трлндан ортиқ активларни бошқармоқда. Ислом молиясининг Ўзбекистондаги ўрни қандай? Фоиз бўлмаса, фойда қаердан келади? Ундан кимлар фойдалана олади? Жавоблар — «Газета.uz» материалида.

Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
15 октябр 2022, 20:01

Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва енгил автомобилларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича шартномани тайёрлайди. Томонлар дори воситалари ва тиббиёт буюмлари муомаласи соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

«Мақсад — аёллар олдидаги тўсиқларни бартараф этиш». Азиза Умарова менторинг дастури ҳақида
15 октябр 2022, 16:00

«Мақсад — аёллар олдидаги тўсиқларни бартараф этиш». Азиза Умарова менторинг дастури ҳақида

ЕТТБ ҳамда SmartGov консалтинг бюроси ҳамкорликда Ўзбекистонда тадбиркор аёллар учун менторинг дастурини ишга туширди. Унда тажрибали тадбиркорлар бизнесга энди кириб келаётган хотин-қизларга кўмаклашади. Лойиҳа аёллар дуч келаётган тўсиқларни бартараф этишга қаратилган, деди Азиза Умарова.

14 октябрда тижорат банклари эълон қилган доллар курси
14 октябр 2022, 12:47

14 октябрда тижорат банклари эълон қилган доллар курси

Марказий банк 14 октябрь учун ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 108,25 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

III чоракда кўчмас мулк нархлари сезиларли даражада ошди
14 октябр 2022, 11:24

III чоракда кўчмас мулк нархлари сезиларли даражада ошди

Жорий йилнинг III чорагида иккиламчи бозорда турар-жой нархлари 5,2%га, йил бошидан буён эса 18,1%га қимматлашди. Кўчмас мулк ижараси эса 14% га ошган. Нархларнинг ўсишига талабнинг ортиши, трансчегаравий пул ўтказмаларининг кўпайиши, қишлоқ хўжалиги пул тушумларининг ошиши таъсир кўрсатди.

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари яна кўтарилди
13 октябр 2022, 16:19

Доллар, евро ва рублнинг расмий курслари яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 12,94 сўмга қимматлаб, 11 108,25 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Аҳоли томонидан сезилган инфляция кетма-кет бешинчи ой пасайишни қайд этди
13 октябр 2022, 15:13

Аҳоли томонидан сезилган инфляция кетма-кет бешинчи ой пасайишни қайд этди

МБ ҳисоботига кўра, сентябрь ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция динамикаси пасайиб, 14,8 фоизни ташкил этди. Ҳудудлар бўйича юқори кўрсаткичлар Бухоро, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳрида, паст кўрсаткичлар Навоий, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилди.

2025 йилгача хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божи бекор қилинди
13 октябр 2022, 13:47

2025 йилгача хомашё ва ярим тайёр маҳсулотларга импорт божи бекор қилинди

Президент қарори билан 2025 йилнинг 1 январига қадар 21 турдаги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божидан озод қилинди. Шунингдек, «божхона ҳудудида қайта ишлаш» режими доирасида барча ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш талаби бекор қилинди.

Тижорат банкларида 13 октябрь куни белгиланган доллар курси
13 октябр 2022, 13:18

Тижорат банкларида 13 октябрь куни белгиланган доллар курси

Марказий банк 13 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 095,31 сўм этиб белгилади. Шундан келиб чиқиб тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Uzcard яна хусусийлаштирилди
12 октябр 2022, 23:24

Uzcard яна хусусийлаштирилди

Бешта банкка тегишли бўлган Uzcard процессинг марказидаги давлат улушининг 75 фоизи компаниянинг тўрт нафар таъсисчисига ўтказилди. Давлат активларини боқшариш агентлиги ҳали келишув тафсилотларини ошкор қилмади.

Artel билан алоқадор компания собиқ «Бухоротекс» заводининг мол-мулкини 110 млрд сўмга сотиб олди
12 октябр 2022, 22:04

Artel билан алоқадор компания собиқ «Бухоротекс» заводининг мол-мулкини 110 млрд сўмга сотиб олди

Собиқ «Бухоротекс» йигирув-тўқув комбинати объектлари ауционда 109,9 млрд сўмга сотилди. 115 минг квадрат метр майдонга эга бинолар мажмуасининг 17,6 гектарлик ер майдонини кимошди савдосидан 6 кун олдин ташкил этилган ва Artel билан боғлиқ Bukhara Next Generation Product компанияси сотиб олди.

Россиядаги қисман сафарбарликдан сўнг қўшни мамлакатлар меҳнат бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
12 октябр 2022, 17:21

Россиядаги қисман сафарбарликдан сўнг қўшни мамлакатлар меҳнат бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?

Forbes Russia қисман сафарбарлик эълон қилингач, қўшни давлатлар меҳнат бозоридаги ўзгаришларни таҳлил қилди. Статистик маълумотларга кўра, резюмелар сони ошиши Қозоғистон (65%), Грузия (48%) ва Ўзбекистон (47%) ҳиссасига тўғри келмоқда.

Пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўм — ДСҚ
12 октябр 2022, 14:30

Пойтахтда уй-жой ижараси ўртача 1 млн сўм — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси статистикага кўра, 1 октябрь ҳолатига солиқ органларида 96 мингдан ортиқ турар жой ижара шартномаси рўйхатга олинган. Маълумотлар таҳлили Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси ўртача ойлик 1 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилишини кўрсатди.

12 октябрь учун тижорат банклари эълон қилган доллар курси
12 октябр 2022, 12:14

12 октябрь учун тижорат банклари эълон қилган доллар курси

Марказий банк 12 октябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 11 084,06 сўм этиб белгилади. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

АҚШ Савдо вазирлиги вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради
11 октябр 2022, 22:13

АҚШ Савдо вазирлиги вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ савдо вазирининг ўринбосари Мариса Лаго бир қатор вазирликларда учрашувларда қатнашиш, саноат объектларига ташриф буюриш, шунингдек, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси аъзолари билан мулоқот қилиш учун Тошкентга келади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
11 октябр 2022, 16:20

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14,23 сўмга қимматлаб, 11 084,06 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса пасайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг