Долларнинг расмий курси 4 сўмга қимматлади ва жами 10 497 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.
Росселхознадзор 14 апрелдан бошлаб, Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг кафолати билан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги 17 та корхонага Россияга помидор ва қалампирни етказиб беришга рухсат беради. Шу кунга қадар Россияга Фарғона вилоятидаги еттита корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берилган эди.
Uzcard ва HUMO тўлов тизимларининг терминаллари йил охиригача ҳар икки турдаги карталарни ҳам қабул қилишни бошлайди.
Долларнинг расмий курси 17 сўмга қимматлади ва жами 10 492 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз қимматлади.
2021−2023 йилларда Тошкентда 10,7 млрд долларлик 1390 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, 98 мингга яқин иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда. Жумладан, жорий йилда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 27016 та иш ўрнини очиш мўлжалланган.
Алишер Усмонов фикрига кўра, Ўзбекистонда совет иттифоқидан сўнг бўлган турғунликдан кейин энди ҳақиқий иқтисодий ислоҳотлар бошланди. «Ушбу ислоҳотларнинг ташаббускори, биринчи навбатда, ўз аҳолисининг фаровонлигини ошириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича бошқарувни олган давлат раҳбари ҳисобланади», — деди у Шавкат Мирзиёев ҳақида.
Тошкент-Андижон пуллик автобомил йўлининг нархи техник-иқтисодий тадқиқотлар ва уни қуриш бўйича халқаро тендер асосида белгиланади, дея таъкидлади Жаҳон банки вакили «Газета.uz» га берган интервьюсида. Айтилишича, ушбу йўл фойдаланишга топширилганидан сўнг Тошкентдан Андижонга саёҳат вақти тахминан 2 соатга қисқаради.
Маданият вазирлиги мансабдорлари тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатганлиги натижасида, мусиқа асбобларини ҳақиқий бозор баҳосидан 792,2 млн сўмга қиммат нархда сотиб олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Долларнинг расмий курси 2 сўмга арзонлади ва жами 10 475 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса бироз қимматлади.
«Бродвей»даги ДХХнинг собиқ биноси, «Малика» бозори ва бошқа объектлар, шу жумладан биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш зонасини сотиб олишга аризалар қабули бошланди.
Долларнинг расмий курси 4 сўмга кўтарилди ва жами 10 478 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз арзонлади.
«Ўзавтосаноат» компаниясининг Boston Consulting Group билан ҳамкорликда ташкил этилган трансформация офиси ўз ишини бошлади. У ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини модернизация қилиш ҳамда компанияни хусусийлаштириш босқичига тайёрлашга ёрдам бериши керак.
Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ва водород энергетикасини ривожлантириш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
7 апрелдан бошлаб Фарғона вилоятидан Россия Федерацияси ҳудудига помидор ва қалампирдан ташқари барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга рухсат берилди.
Депутат Дониёр Ғаниев Ангрендаги шина заводи лойиҳаси охиригача ўйланмагани ва самарасиз фаолият юритаётгани масаласини кўтариб чиқди. Ҳисоб палатаси раҳбари ўринбосари Баҳодир Туробов эса мазкур лойиҳа бўйича материаллар Президент администрацияси топшириғи билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилганини маълум қилди.
Долларнинг расмий курси 6 сўмга арзонлади ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса қимматлади.
Ўзбекистон маҳаллийлаштириш дастури ҳисобига йил охирига қадар 3 млрд долларлик маҳсулотлар импортини қоплашни режалаштирмоқда, дея хабар берди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов. Бунинг учун 2300 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш мўлжалланган.
«Qatar Airways» департаменти раҳбари Салам Ал-Самаррий авиакомпаниянинг Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш ва республиканинг минтақавий аэропортларида жорий қилинган «очиқ осмон» режимидан фойдаланишга юқори қизиқиш билдирди.
Қашқадарёдаги GTL технологияси асосида сунъий ёқилғи ишлаб чиқариш заводини августда ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Долларнинг расмий курси 11 сўмга қимматлади ва жами 10 479 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса яна арзонлади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг