Алишер Усмонов «Вести в субботу» дастурига берган интервьюсида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди.

«Мамлакат, агар турғунликдан кейин бўлмаса, совет иқтисодиётидан қолган қийин меросдан кейин, биринчи марта ҳақиқий иқтисодий ислоҳотларни бошлади. Ва ушбу ислоҳотларнинг ташаббускори, биринчи навбатда, ўз аҳолисининг фаровонлигини ошириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия билан дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича бошқарувни олган давлат раҳбари (Шавкат Мирзиёев — таҳр.) ҳисобланади. Назаримда, бу мамлакатнинг қачонлардир бирга бўлган ғоявий ва синфий иттифоқдошларини бирлаштирадиган катта иқтисодий лойиҳаларнинг ҳам бошланишдир», — деди у.

Алишер Усмонов Ўзбекистондаги қайси соҳаларга инвестиция киритиш кераклигига ҳам тўхталди.

«Биринчидан, бу пахта, мева ва сабзавотларни қайта ишлашни чуқурлаштириш ва ўзбек ери тўла бўлган қазилма бойликларини ўзлаштириш ҳисобланади. Бу шунчаки ресурсларни қазиб чиқариш эмас. Чунки Ўзбекистон ҳудудидаги фойдали қазилмалар, авваламбор, рангли металлардир», — деди бизнесмен.