Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Қатар давлати авиация идоралари делегациясини қабул қилди, дея хабар берди Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Қатар томони Ўзбекистон ҳукуматининг ҳудудий аэропортларда «очиқ осмон» режимини жорий қилиниши, хорижий авиакомпаниялар томонидан чартер рейсларини ташкил этишни рағбатлантириш мақсадида «cаш-баcк» механизмларини қўллаш каби авиация бозорини либераллаштириш бўйича қарорлари билан таништирилди.

«Qatar Airways» департаменти раҳбари Салам Ал-Самаррий авиакомпаниянинг Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш ва республиканинг минтақавий аэропортларида жорий қилинган «очиқ осмон» режимидан фойдаланишга, жумладан, Форс кўрфазининг бошқа мамлакатларидан ҳам сайёҳларни жалб қилишга юқори қизиқиш билдирди.