Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 14 апрелдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 16,95 сўмга қимматлади ва 10 492,36 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 10,73 сўмга кўтарилди ва 12 480,66 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,58 сўмга қимматлади ва 136,01 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 2 сўмга арзонлаб, жами 10 475 сўмни ташкил қилганди.