Иқтисодиёт

2021 йилда Тошкентда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда
13 апрель 2021, 13:39

2021 йилда Тошкентда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда

2021−2023 йилларда Тошкентда 10,7 млрд долларлик 1390 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, 98 мингга яқин иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда. Жумладан, жорий йилда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 27016 та иш ўрнини очиш мўлжалланган.

Мамлакатда ҳақиқий иқтисодий ислоҳотлар бошланди — Алишер Усмонов Шавкат Мирзиёев сиёсати ҳақида
13 апрель 2021, 10:58

Мамлакатда ҳақиқий иқтисодий ислоҳотлар бошланди — Алишер Усмонов Шавкат Мирзиёев сиёсати ҳақида

Алишер Усмонов фикрига кўра, Ўзбекистонда совет иттифоқидан сўнг бўлган турғунликдан кейин энди ҳақиқий иқтисодий ислоҳотлар бошланди. «Ушбу ислоҳотларнинг ташаббускори, биринчи навбатда, ўз аҳолисининг фаровонлигини ошириш, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича бошқарувни олган давлат раҳбари ҳисобланади», — деди у Шавкат Мирзиёев ҳақида.

Тошкент-Андижон йўлининг нархини тадқиқотлар ва тендер аниқлайди — Жаҳон банки
13 апрель 2021, 10:57

Тошкент-Андижон йўлининг нархини тадқиқотлар ва тендер аниқлайди — Жаҳон банки

Тошкент-Андижон пуллик автобомил йўлининг нархи техник-иқтисодий тадқиқотлар ва уни қуриш бўйича халқаро тендер асосида белгиланади, дея таъкидлади Жаҳон банки вакили «Газета.uz» га берган интервьюсида. Айтилишича, ушбу йўл фойдаланишга топширилганидан сўнг Тошкентдан Андижонга саёҳат вақти тахминан 2 соатга қисқаради.

Маданият вазирлиги мусиқа асбобларини бозор нархидан деярли 800 млн сўм қимматроққа сотиб олган
13 апрель 2021, 10:50

Маданият вазирлиги мусиқа асбобларини бозор нархидан деярли 800 млн сўм қимматроққа сотиб олган

Маданият вазирлиги мансабдорлари тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатганлиги натижасида, мусиқа асбобларини ҳақиқий бозор баҳосидан 792,2 млн сўмга қиммат нархда сотиб олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Долларнинг расмий курси пасайди
12 апрель 2021, 16:22

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 2 сўмга арзонлади ва жами 10 475 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса бироз қимматлади.

ДХХнинг собиқ биноси, «Малика», «Сижжак» ва бошқа объектлар сотувга қўйилди
11 апрель 2021, 20:45

ДХХнинг собиқ биноси, «Малика», «Сижжак» ва бошқа объектлар сотувга қўйилди

«Бродвей»даги ДХХнинг собиқ биноси, «Малика» бозори ва бошқа объектлар, шу жумладан биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш зонасини сотиб олишга аризалар қабули бошланди.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
9 апрель 2021, 16:23

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 4 сўмга кўтарилди ва жами 10 478 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз арзонлади.

«Ўзавтосаноат» трансформация офиси иш бошлади
9 апрель 2021, 13:45

«Ўзавтосаноат» трансформация офиси иш бошлади

«Ўзавтосаноат» компаниясининг Boston Consulting Group билан ҳамкорликда ташкил этилган трансформация офиси ўз ишини бошлади. У ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини модернизация қилиш ҳамда компанияни хусусийлаштириш босқичига тайёрлашга ёрдам бериши керак.

Ўзбекистонда водород энергетикаси ривожлантирилади
9 апрель 2021, 13:04

Ўзбекистонда водород энергетикаси ривожлантирилади

Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ва водород энергетикасини ривожлантириш мақсадида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

Росселхознадзор Фарғона вилоятидан Россияга олиб кирилаётган ўсимлик маҳсулотларига бўлган вақтинчалик чекловни олиб ташлади
9 апрель 2021, 11:41

Росселхознадзор Фарғона вилоятидан Россияга олиб кирилаётган ўсимлик маҳсулотларига бўлган вақтинчалик чекловни олиб ташлади

7 апрелдан бошлаб Фарғона вилоятидан Россия Федерацияси ҳудудига помидор ва қалампирдан ташқари барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга рухсат берилди.

Шина заводи иши бўйича тергов олиб борилмоқда — Ҳисоб палатаси
9 апрель 2021, 08:41

Шина заводи иши бўйича тергов олиб борилмоқда — Ҳисоб палатаси

Депутат Дониёр Ғаниев Ангрендаги шина заводи лойиҳаси охиригача ўйланмагани ва самарасиз фаолият юритаётгани масаласини кўтариб чиқди. Ҳисоб палатаси раҳбари ўринбосари Баҳодир Туробов эса мазкур лойиҳа бўйича материаллар Президент администрацияси топшириғи билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилганини маълум қилди.

Долларнинг расмий курси арзонлади
8 апрель 2021, 16:32

Долларнинг расмий курси арзонлади

Долларнинг расмий курси 6 сўмга арзонлади ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса қимматлади.

Маҳаллийлаштириш ҳисобига 3 млрд долларлик маҳсулотлар импорти қопланади
8 апрель 2021, 13:52

Маҳаллийлаштириш ҳисобига 3 млрд долларлик маҳсулотлар импорти қопланади

Ўзбекистон маҳаллийлаштириш дастури ҳисобига йил охирига қадар 3 млрд долларлик маҳсулотлар импортини қоплашни режалаштирмоқда, дея хабар берди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов. Бунинг учун 2300 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш мўлжалланган.

Қатар ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши кутилмоқда
8 апрель 2021, 12:07

Қатар ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилиши кутилмоқда

«Qatar Airways» департаменти раҳбари Салам Ал-Самаррий авиакомпаниянинг Ўзбекистонга парвозларни амалга ошириш ва республиканинг минтақавий аэропортларида жорий қилинган «очиқ осмон» режимидан фойдаланишга юқори қизиқиш билдирди.

GTL заводини августда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда
7 апрель 2021, 20:33

GTL заводини августда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда

Қашқадарёдаги GTL технологияси асосида сунъий ёқилғи ишлаб чиқариш заводини августда ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
7 апрель 2021, 16:18

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расмий курси 11 сўмга қимматлади ва жами 10 479 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса яна арзонлади.

ЕОИИ доирасида Ўзбекистон фармацевтикаси учун ижобий ва салбий томонлар ҳақида Сардор Қориев
7 апрель 2021, 14:35

ЕОИИ доирасида Ўзбекистон фармацевтикаси учун ижобий ва салбий томонлар ҳақида Сардор Қориев

«Бу каби интеграция, глобализация бор экан маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бироз қийин», деди Ўзбекистон фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Қориев ЕОИИ интеграциялашувнинг камчиликлари ҳақида. Агентлик раҳбари Иттифоқнинг плюс жиҳатлари орасида унинг «катта бозор"лигини таъкидлади.

Ўзбекистон нефт-газ соҳасида йирик лойиҳалар бўйича битимлар имзоланди
6 апрель 2021, 19:00

Ўзбекистон нефт-газ соҳасида йирик лойиҳалар бўйича битимлар имзоланди

6 апрель куни Тошкентда 35 йилга мўлжалланган ва тахминий қиймати 2 млрд долларни ташкил қиладиган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» лойиҳасига молиявий маблағларни жалб этиш бўйича шартлар белгилаб олинди. Шартнома 10 йил муддатга 900 млн АҚШ долларигача бўлган миқдорда кредит линияларини жалб этиш бўйича имзоланди. Лойиҳа доирасида Сурхондарё вилоятида табиий газ захираларини қидириш ва қазиб олиш, ҳамда 5 млрд куб метр қувватга эга бўлган газни қайта ишлаш заводини қуриш назарда тутилган (реклама ҳуқуқлари асосида).

Долларнинг расмий курси пасайди
6 апрель 2021, 17:02

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 15 сўмга арзонлади ва жами 10 468 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам арзонлади, евро эса бироз кўтарилди.

Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда — Алишер Қодиров
6 апрель 2021, 16:25

Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда — Алишер Қодиров

Қиймати қарийб 157 млн доллар бўлган «Биринчи резинотехника заводи» қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Завод 2018 йил августида қурилган, бироқ сифат талабга жавоб бермагани учун 100 мингта шина сотилмай қолган, бу муддат давомида UzAuto Motors 60 млн долларга шина сотиб олган. Парламент қуйи палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ташқи қарзлар қанчалик самарали сарфланаётганини сўради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг