Иқтисодиёт

«Ипотека-банк»даги давлат улушининг 75 фоизи ОТP Bank’га сотилди
12 декабр 2022, 13:03

«Ипотека-банк»даги давлат улушининг 75 фоизи ОТP Bank’га сотилди

12 декабрь куни Венгрия ва Ўзбекистон вакиллари иштирокида «Ипотека-банк»ни хусусийлаштириш шартлари битими бўйича олди-сотди шартномасини имзоланди. Битимнинг молиявий якуни 2023 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилиши кутилмоқда.

Шуҳрат Ғаниев: Бу йил 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 2,7 млн тонна гўшт олишга эришилди
12 декабр 2022, 12:17

Шуҳрат Ғаниев: Бу йил 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 2,7 млн тонна гўшт олишга эришилди

Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниевнинг айтишича, 2022 йил қишлоқ хўжалиги ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлди. Бироқ шундай оғир йилда ҳам барча тармоқларда юқори кўрсаткичлар қайд этилди. 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 2,7 млн тонна гўшт, 3,5 млн тонна пахта олишга эришилди, деди у.

Январь-ноябрь ойларида республика бўйлаб қурилиш компаниялари 6,6 трлн сўм солиқ тўлаган
12 декабр 2022, 10:40

Январь-ноябрь ойларида республика бўйлаб қурилиш компаниялари 6,6 трлн сўм солиқ тўлаган

1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 17 467 та корхона томонидан 6,6 трлн сўм солиқ тўланган. Хусусан, умумий солиқ тушумларининг 41,1 фоизи ёки 2,7 трлн сўми Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келади.

Банклар долларни сотиш ва сотиб олиш курсларини эълон қилди
12 декабр 2022, 09:55

Банклар долларни сотиш ва сотиб олиш курсларини эълон қилди

Тижорат банклари 12 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 215 — 11 275 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 315 сўм.

UzAuto Motors Cobalt ва Lacetti учун аризалар қабул қилишни тўхтатди
12 декабр 2022, 08:08

UzAuto Motors Cobalt ва Lacetti учун аризалар қабул қилишни тўхтатди

UzAuto Motors компанияси Cobalt ва Lacetti автомобиллари учун шартнома тузишни тўхтатди. Шундай қилиб, харидорлар учун ҳамёнбоп моделлардан фақат Onix қолди.

Банк соҳасидаги кибертаҳдидларга қарши курашиш учун сайт ишга туширилди
10 декабр 2022, 16:57

Банк соҳасидаги кибертаҳдидларга қарши курашиш учун сайт ишга туширилди

Ўзбекистон Марказий банки банк секторидаги кибертаҳдидлар ҳақида огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш билан шуғулланувчи Киберхавфсизлик маркази (CERT-CBU) сайтини ишга туширди. Сайтда сохта (фейк) ҳаволаларни ҳам текшириш мумкин.

Ўзбекистонда АИ-80 бензини нархи 5500 сўмгача арзонлашиши кутилмоқда
10 декабр 2022, 11:00

Ўзбекистонда АИ-80 бензини нархи 5500 сўмгача арзонлашиши кутилмоқда

Ўзбекистонда АИ-80 бензини учун акциз солиғининг бекор қилиниши унинг 1000−1200 сўмгача арзонлашиши ҳамда АЁҚШларда 5500 сўм атрофида сотилишига олиб келиши кутилмоқда.

«Ғишт заводининг ноқонуний уланишидан прокурорнинг манфаати борми?» — ПА раҳбари
10 декабр 2022, 07:58

«Ғишт заводининг ноқонуний уланишидан прокурорнинг манфаати борми?» — ПА раҳбари

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Тошкент вилояти прокурори Олмалиқдаги газга ноқонуний уланиб олган ғишт заводини узиб қўймасликни сўраганини маълум қилди. «Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ», — деди у.

«Бу энергетик альянс бўлиши мумкин». Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ иттифоқи ҳақида
9 декабр 2022, 22:03

«Бу энергетик альянс бўлиши мумкин». Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги газ иттифоқи ҳақида

РФ президенти Владимир Путин яна Ўзбекистон ва Қозоғистон билан газ бўйича ҳамкорлик масаласини кўтарди. Унинг қайд этишича, бу давлатлар иқтисодиётида газга бўлган талаб ортиб бормоқда, шу билан бирга, экспорт мажбуриятлари ҳам мавжуд.

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импортини оширди
9 декабр 2022, 20:06

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импортини оширди

Туркманистон Ўзбекистонга суткалик электр энергияси етказиб бериш ҳажмини қарийб 17 фоизга — 20−21 млн кВт/соатгача оширди.

Фарғона НҚИЗда бензин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда
9 декабр 2022, 19:24

Фарғона НҚИЗда бензин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми оширилмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг суткалик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.

Етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, газ билан боғлиқ муаммолар ечилади — Шерзод Ходжаев
9 декабр 2022, 17:19

Етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, газ билан боғлиқ муаммолар ечилади — Шерзод Ходжаев

Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев етарли миқдордаги табиий газ импорти йўлга қўйилса, иссиқлик электр станциялари белгиланган режа асосида керакли ҳажмда электр энергиясини ишлаб чиқарилишини маълум қилди. Шунингдек, у қазиб олинаётган газ тўлиқ ички истеъмолга йўналтирилаётганини айтди.

Нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди
9 декабр 2022, 14:20

Нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та АЁҚШга бензин етказиб бериш тўхтатилди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Нефтгазинспекция» олиб борган ўрганишлар давомида 299 та АЁҚШларда нархни асоссиз оширгани, бундан ташқари, 15 млн литрга яқин сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланган. Уларга автобензин етказиб бериш тўхтатилган.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 315 сўмгача тушди
9 декабр 2022, 10:11

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 315 сўмгача тушди

Тижорат банклари 9 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 205 — 11 280 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксарият банкларда 11 315 сўм.

Ўзбекистонда ер ости сувларига ҳам ҳисоблагич қўйилади
8 декабр 2022, 11:37

Ўзбекистонда ер ости сувларига ҳам ҳисоблагич қўйилади

Шавкат Мирзиёев иштирокидаги тақдимотда 7 та вилоятда ер ости сувлари сатҳи 5 метргача пасайиб кетгани маълум қилинди. Шунинг учун 2024 йил 1 январга қадар ер ости сувлари иншоотларини ҳисоблагич билан жиҳозлаш мажбурияти қўйилди.

Электр энергияси ва газ билан боғлиқ муаммоларни тезкор ҳал қиладиган штаблар ташкил этилди
7 декабр 2022, 22:54

Электр энергияси ва газ билан боғлиқ муаммоларни тезкор ҳал қиладиган штаблар ташкил этилди

Сардор Умурзаков аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан таъминлаш масалаларини тезкор ва тизимли ҳал этиш мақсадида Энергетика, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида куну тун ишлайдиган штаблар ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди
7 декабр 2022, 18:17

Ўзбекистон Афғонистондаги темир йўл линиясини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Қозоғистонга тегишли компания Афғонистондаги Ҳайратон — Мозори Шариф темир йўлини бошқариш ҳуқуқига эга чиқди. Унинг бошқаруви 2011 йилдан бери «Ўзбекистон темир йўллари» шўба корхонасида эди. Янги компания аввалгидан 5 баравар узунроқ линияга деярли 4 баравар арзонроққа хизмат қилади.

Ўзбекистонда январдаги каби «блэкаут» кузатилиши мумкинми?
7 декабр 2022, 17:03

Ўзбекистонда январдаги каби «блэкаут» кузатилиши мумкинми?

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов электр истеъмоли ошиши ҳисобига мамлакатда яна такроран «блэкаут» бўлиш хавфи бор-йўқлиги ҳақида гапирди. Вазир бундай хавф доим мавжудлигини таъкидлаб, «агар чекловлар киритилмаса, бу энергия тизими издан чиқишига олиб келиши» мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Қандайдир альянс ёки иттифоқ эмас, балки шартнома орқали». Энергетика вазири — газ импорти ҳақида
7 декабр 2022, 16:56

«Қандайдир альянс ёки иттифоқ эмас, балки шартнома орқали». Энергетика вазири — газ импорти ҳақида

Ўзбекистонда энергия ресурслари танқислиги ташқи омиллар билан эмас, балки ички истеъмол ва иқтисодиётнинг ўсиши билан боғлиқ, деди энергетика вазири. Мамлакат қўшнилардан газни «қандайдир альянс ёки иттифоқ» орқали эмас, балки тижорат шартномаси доирасида импорт қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Банкларда доллар курси яна ошди
7 декабр 2022, 09:47

Банкларда доллар курси яна ошди

Тижорат банклари 7 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларни 11 250 − 11 310 сўм оралиғида сотиб олмоқда. Сотиш курси эса 11 330 − 11 340 сўм.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг