Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкентдаги Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ марказий биносини сотиб олишга аризалар қабули бошлангани тўғрисида хабар қилди.

Гап шаҳар марказида, Юнусобод туманидаги Сайилгоҳ кўчасида жойлашган «Марказий бино» ҳақида кетмоқда. Объект хусусий тадбиркорларга сотилаётган 15 та давлат активи рўйхатидан ўрин олган.

Фото: ДАБА.

Ер участкасининг умумий майдони 2,2 гектар, бино ва иншоотларнинг майдони 40 243 кв. м, бино майдони — 9376 кв. м, коммуникация тармоқлари (сув, газ, электр, иссиқлик) мавжуд.

Мазкур объектдан келгусида офис, савдо, савдо-кўнгилочар, маданий-хордиқ, спорт, туристик ва бошқа хизматлар кўрсатиш фаолияти йўналишларидан бири ёки бир нечтасини амалга оширилиши талаб этилади.

Давлат активларини бошқалари агентлиги бинонинг 360 даражалик панорама тасвирларини ҳам тақдим этди.

Февраль ойида Тошкентда Diplomat university хусусий университети очилиши, унинг ДХХ собиқ биносига жойлашиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Фото: ДАБА.

Аввалроқ ДАБА қуйидаги объектларнинг ҳам очиқ савдоларга қўйилгани ҳақида хабар берган эди (ҳаволалар орқали панорама тасвирларини томоша қилиш мумкин):

  1. «Пойтахт» бизнес маркази;
  2. «Ичан Қалъа» меҳмонхонаси;
  3. «Билдирсой» дам олиш зонаси;
  4. «Сижжак» дамо олиш зонаси;
  5. «Қизил сув» дам олиш зонаси;
  6. «Малика» савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси;
  7. Газета ишлаб чиқариш мажмуси биноси;
  8. Республика биржасининг собиқ биноси.

Фото: ДАБА.