Россельхознадзор 7 апрелдан бошлаб Фарғона вилоятидан Россия Федерацияси ҳудудига помидор ва қалампирдан ташқари барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди, дея хабар берди Россельхознадзор матбуот хизмати.

Россельхознадзор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси томонидан юборилган маҳсулотларни Россия Федерацияси ҳудудига экспорт қилишда фитосанитария сертификати устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги маълумотлар юзасидан ушбу қарорга келди.

Маълумот учун, 2020 йил 26 ноябрь куни Фарғона вилоятида етиштириладиган помидор ва қалампир маҳсулотларини олиб киришга таъқиқ қўйган эди. Таъқиқ сабаби уларда карантин касаллиги тобамовирус аниқланганлиги бўлган эди.

2020 йил декабрида Ўзбекистондан Россияга етиб борган 1 тонна қуритилган қуритилган ўриклар орасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм — эса қапр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқлангани сабабли, 11 декабрь куни Росселхознадзор Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаган эди.

Кейинчалик 2020 йил 18 декабридан бошлаб Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги еттита корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берган эди.

Россельхознадзор 2021 йил 1 январидан Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан қуруқ меваларни олиб киришга рухсат берганди.