Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 15 апрелдан кучга киради:
- 1 АҚШ доллари 4,63 сўмга қимматлади ва 10 496,99 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 70,59 сўмга кўтарилди ва 12 551,25 сўм деб баҳоланди;
- 1 Рубль 2,58 сўмга қимматлади ва 138,59 сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 17 сўмга қимматлаб, жами 10 492 сўмни ташкил қилганди.