Росселхознадзор 14 апрелдан бошлаб Ўзбекистондаги 17 та корхонага Россияга помидор ва қалампир маҳсулотларини олиб киришга рухсат берди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Росселхознадзорга Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги помидор ва қалампир етиштирувчи 17 та корхона маҳсулотлари ToBRFV вирусидан ҳоли эканлиги ҳақида маълумотларни тақдим этган.

Росселхознадзор инспекциянинг кафолати билан қуйидаги корхоналарга Россияга помидор ва қалампирни етказиб беришга рухсат беради:

  • МЧЖ «Автомобилчи МТП» (Қашқадарё вилояти);
  • МЧЖ «Шахзода Ирода Нодира» (Қашқадарё вилояти);
  • МЧЖ «Файзуллаев Муҳриддин» (Қашқадарё вилояти);
  • МЧЖ «Қашқадарё тараққиёт парник сервис» (Қашқадарё вилояти);
  • МЧЖ «Сиёб Барака» (Қашқадарё вилояти);
  • МЧЖ «Навоий Бетон Таёрлов» (Навоий вилояти);
  • МЧЖ «Агро Экспорт Саховати» (Навоий вилояти);
  • МЧЖ «Said-Shohsanam» (Навоий вилояти);
  • МЧЖ «Баракали хосил голд» (Навоий вилояти);
  • МЧЖ «Navoiy Saxovat Gold» (Навоий вилояти);
  • МЧЖ «Navoiy Ziroat Bog’i» (Навоий вилояти);
  • МЧЖ «Johon Biznes Baraka Servis» (Навоий вилояти);
  • МЧЖ «Real kabel invest» (Фарғона вилояти);
  • МЧЖ «Зимний сад» (Фарғона вилояти;
  • МЧЖ «Ёрқин Захро» (Фарғона вилояти);
  • МЧЖ «Ижодкор Барака Хосилдор» (Фарғона вилояти);
  • МЧЖ «О Фар Ёз Инновация» (Фарғона вилояти).

Маълумот учун, 2020 йил 26 ноябрь куни Фарғона вилоятида етиштириладиган помидор ва қалампир маҳсулотларини олиб киришга таъқиқ қўйган эди. Таъқиқ сабаби уларда карантин касаллиги тобамовирус аниқланганлиги бўлган эди.

2020 йил декабрида Ўзбекистондан Россияга етиб борган 1 тонна қуритилган қуритилган ўриклар орасида карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организм — эса қапр қўнғизи (Trogoderma granarium Ev.) аниқлангани сабабли, 11 декабрь куни Росселхознадзор Фарғона вилоятидан барча ўсимлик маҳсулотларини олиб киришни тақиқлаган эди.

Кейинчалик 2020 йил 18 декабридан бошлаб Россияга Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги еттита корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берган эди.