Иқтисодиёт

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун $273,8 млн ажратади
23 феврал 2022, 10:58

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун $273,8 млн ажратади

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва янгилаш учун 273,8 млн доллар кредит ажратишни маъқуллади. Маблағлар Сурхондарёдаги Дарбанд — Денов йўлининг 106 кмни янгилаш, ЦАРЭС-2 коридорига кирувчи Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу йўлининг 87 кмни реконструкция қилишга сарфланади. Қолаверса, банк тадбиркор аёллар учун 150 минг долларлик грант ҳам беради.

Ўзбекистон январь ойида экспорт ҳажмини икки бараварга оширди
22 феврал 2022, 19:31

Ўзбекистон январь ойида экспорт ҳажмини икки бараварга оширди

Январь ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 3,49 млрд долларни (импорт — 2,09 млрд, экспорт — 1,399 млрд доллар) ташкил этди. Бунда олтин экспорти асосий ролни ўйнади ва 586,6 млн доллар ҳажмида сотилди. 2021 йилнинг январида олтин экспорт қилинмаган эди.

Долларнинг расмий курси пасайди
22 феврал 2022, 17:42

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 18,27 сўмга пасайиб, 10 869,80 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.

Украина атрофидаги вазият фонида жаҳон бозорлари «қулади»
22 феврал 2022, 16:33

Украина атрофидаги вазият фонида жаҳон бозорлари «қулади»

Россия президенти Владимир Путиннинг ўзини ўзи республика деб эълон қилган ДХР ва ЛХРларни тан олиш ҳақидаги фармони ортидан жаҳон бозорлари «қулади». Москва биржаси 2008 йилнинг ноябридан бери энг шиддатли пастлашни бошдан кечирди.

Чет элдан автомобиль сотиб олиш энди қанчага тушади?
22 феврал 2022, 14:02

Чет элдан автомобиль сотиб олиш энди қанчага тушади?

«Газета.uz» божхона божининг пасайтирилиши Ўзбекистонга импорт қилинаётган автомобиллар нархига қандай таъсир кўрсатишини ҳисоблаб чиқди. Таққослаш учун жадвал.

Президент импорт автомобиллар учун божхона божи миқдорини пасайтирди
21 феврал 2022, 22:39

Президент импорт автомобиллар учун божхона божи миқдорини пасайтирди

Шавкат Мирзиёев автомобиллар импорти учун бож тўловларини икки баравар камайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Двигатель қуввати учун қўшимча коэффициентлар миқдори ҳам камайтирилади. Тарифлар икки босқичда пасайтирилади (жадвал).

«Ўзавтосаноат» раҳбари автомобиль сотиб олишдаги навбатларни сотиш схемасини ошкор қилди
21 феврал 2022, 20:50 1

«Ўзавтосаноат» раҳбари автомобиль сотиб олишдаги навбатларни сотиш схемасини ошкор қилди

Uzauto Motors автомобилларини харид қилишдаги навбатлар бузилиши дилерлар берган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда содир бўлмоқда, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов. Унинг сўзларига кўра, компания машина олишдаги навбатларни айланиб ўтиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида савдо маълумотлар базасини ЙҲХББ маълумотлар базаси билан интеграциялашни режалаштирмоқда. Ҳозирда машина сотиб олиш учун навбат 52 мингтагача камайган. Шунингдек, у ишлаб чиқариш ҳажми етишмаслигини маҳаллийлаштириш даражасининг пастлиги билан изоҳлади

Енгил автомобиль чиқариш пандемиядан олдинги даврдан ортда қолмоқда
21 феврал 2022, 19:49

Енгил автомобиль чиқариш пандемиядан олдинги даврдан ортда қолмоқда

Январь ойида Ўзбекистонда 14 мингдан ортиқ енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 бараварга кўпроқ. Лекин 2021 йилнинг январида автомобиль заводида ишлаб чиқариш тўхтатилган. Шунингдек, йил бошида қиймати 3,1 млн долларга тенг бўлган 122 та электромобиль импорт қилинди.

UzAutoMotors 2021 йил учун 5,3 трлн сўм утилизация йиғими тўлаши керак — иқтисодчи Отабек Бакиров
21 феврал 2022, 18:51

UzAutoMotors 2021 йил учун 5,3 трлн сўм утилизация йиғими тўлаши керак — иқтисодчи Отабек Бакиров

2020 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган автотранспорт воситаларига утилизация йиғими жорий этилган. Бироқ ушбу йиғим бўйича ундирилган тўловлар бўйича сўнгги 1,5 йил давомида маълумотлар берилмаган. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, UzAuto Motors ушбу йиғим бўйича 2020 йил август-декабрь ойлари учун қарийб 2,5 трлн сўм, 2021 йил учун эса камида 5,3 трлн сўм тўлаши керак.

2021 йилда истеъмолчилар ҳуқуқларини бузган 466 нафар банк ходими жаримага тортилган
21 феврал 2022, 18:20

2021 йилда истеъмолчилар ҳуқуқларини бузган 466 нафар банк ходими жаримага тортилган

Марказий банк 2021 йилда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузган 16 та тижорат банки ва 8 та микрокредит ташкилотидан жами 1 млрд 177 млн сўм миқдорида жарималар ундирди. Шундан 829 млн сўми қоидабузарликларга сабабчи бўлган 466 нафар банк ходими ҳисобидан қопланган. Қолаверса, йил давомида банклардан истеъмолчиларга 25,4 млрд сўм қайтариб берилган.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 713,9 млн долларга камайди
21 феврал 2022, 16:43

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 713,9 млн долларга камайди

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 фераль ҳолатида мамлакатнинг олтин-валюта захираси 34,425 млрд долларни ташкил этиб, январга нисбатан 713,9 млн долларга камайди. Бунда асосий ролни хорижий валютадаги захираларнинг 532,6 млн долларга камайиши ўйнаган. Олтин захиралари миқдори ўзгармаган бўлсада, унинг қиймати бу ойда 175,1 млн долларга камайди.

Тўрт нафар ўзбекистонликнинг Швейцария банкидаги ҳисоб рақамлари очиқланди
21 феврал 2022, 13:41 1

Тўрт нафар ўзбекистонликнинг Швейцария банкидаги ҳисоб рақамлари очиқланди

Журналистлар Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги ҳисоб рақамлари бўйича сиздирилган маълумотларни ўрганди. Банк хизмат кўрсатган мижозлар орасида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг рафиқаси, Теннис федерациясининг собиқ раҳбари Игорь Шепелев, Тимур Тиллаевнинг қариндоши ва Алишер Усмоновнинг синглиси бор.

Ўзбекистон ва Эрон инвестициялар бўйича қўшма қўмитани ташкил этишга келишди
21 феврал 2022, 12:32

Ўзбекистон ва Эрон инвестициялар бўйича қўшма қўмитани ташкил этишга келишди

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида Ҳукуматлараро комиссиянинг 14-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда инвестиция, транспорт ва логистика бўйича қўшма қўмиталарни ташкил этишга келишилган. Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини ҳар томонлама чуқурлаштиришга қаратилган келишувларни қамраган қўшма «Йўл харитаси» қисқа муддатда ишлаб чиқилиши ва имзоланиши кутилмоқда.

«Фақат аукцион орқали». Тошкент ҳокими ва ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари — технопаркдаги ер ажратишлар ҳақида
21 феврал 2022, 10:37

«Фақат аукцион орқали». Тошкент ҳокими ва ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари — технопаркдаги ер ажратишлар ҳақида

Президент 210 гектар майдонда барпо этиладиган «Янгиҳаёт» технопарки лойиҳаси билан танишар экан, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Aзиз Воитовга ер ажратишлар таниш-билиш орқали бўлмайдими, дея савол берди. «Фақат аукцион орқали», деб жавоб беришди иккала раҳбар ҳам бир овозда.

«Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак». Шавкат Мирзиёев — «иномарка”лар импорти бўйича
20 феврал 2022, 11:44

«Секин-секин божхона тўловлари ноль бўлиши керак». Шавкат Мирзиёев — «иномарка"лар импорти бўйича

Президент автомашиналар импортига божхона тўловлари босқичма-босқич «ноль бўлиши» кераклигини айтди. Шавкат Мирзиёев харидорлар олдиндан тўлов амалга оширилганига қарамай, машина учун бир йил кутишга мажбур бўлишини адолатсизлик деб атади.

Ўзбекистонда антирадар аниқлай олмайдиган «ақлли» қурилмалардан фойдаланиш бошланди
19 феврал 2022, 19:02 1

Ўзбекистонда антирадар аниқлай олмайдиган «ақлли» қурилмалардан фойдаланиш бошланди

Наманган вилоятида антирадарлар аниқлай олмайдиган лазер тизимига эга «ақлли» қурилмалар ўрнатилмоқда. Туркия компанияси вилоятда «ақлли радар системаларини» ишлаб чиқариш учун 10 млн долларлик инвестиция киритди.

Харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк ой охирида тўлаб берилади
18 феврал 2022, 23:32

Харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк ой охирида тўлаб берилади

ДСҚ Soliq иловасида январда рўйхатдан ўтказилган харидлардан қайтадиган 1 фоизлик кешбэк февралнинг 21−25-саналарида тўлаб берилишини маълум қилди.

Тошкент вилоятидаги газ қуйиш шохобчаcида 623 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилган
18 феврал 2022, 21:20

Тошкент вилоятидаги газ қуйиш шохобчаcида 623 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилган

Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида 623 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Энергетика вазирлиги бу 35 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмоли учун етарли эканини таъкидлади.

Долларнинг расмий курси пасайди
18 феврал 2022, 16:16

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 15,19 сўмга пасайиб, 10 841,22 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль курси эса кўтарилди.

Сурияга кетишни режалаштиришда гумон қилинаётган фуқаро қўлга олинди
18 феврал 2022, 10:11

Сурияга кетишни режалаштиришда гумон қилинаётган фуқаро қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштиришда гумонланаётган фуқаро қўлга олинди. Унинг Telegram-аккаунти орқали Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Рашод Қори ва бошқаларнинг маърузаларини танишларига тарқатиб келгани аниқлангани ҳам маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг