Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 23 февралдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 18,27 сўмга пасайди ва 10 869,80 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 69,67 сўмга пасайди ва 12 303,53 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 5,33 сўмга пасайди ва 136,24 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 46,85 сўмга кўтарилиб, 10 888,07 сўмни ташкил қилганди.