Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида жиҳодга тарғиб қилиш ва Суриядаги жангарилар лагерига боришни режалаштиришда гумонланаётган шахс қўлга олинди, дея хабар берди ЎзА.

Тезкор тадбир ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилди. Гумондор Р. И.нинг халқаро террористик ташкилотлар (ХТТ) ва диний экстремистик оқимлар (ДЭО) эмиссарлари таъсирига тушиб қолгани айтилди.

Тадбир давомида унга тегишли бўлган телефон аппаратида, унинг Telegram аккаунти орқали Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Рашод Қори каби ДЭО ғоялари тарғиботчилари билан алоқалари аниқланган.

Ушбу шахс Ўзбекистон Ислом ҳаракати ХТТга тегишли «Жундуллоҳ» медиа марказининг «Амжад медиа» нашидалари, Суриядаги Тавҳид ва жиҳод катибаси ХТТ раҳномаси Абу Салоҳнинг жиҳодга чорловчи маърузаларини яқин танишларига тарқатиб келаётгани, видеотасвир орқали прецессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилди.