Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 февраль куни автомобиллар импорти учун божхона божлари ставкаларини пасайтириш тўғрисидаги қарорни имзолади. «Газета.uz» ўзгартишлар импорт қилинаётган енгил автомобиллар нархига қандай таъсир кўрсатишини ҳисоблаб чиқди.

Божхона тўловлари ставкалари икки босқичда пасайтирилади. 2023 йилнинг 1 январгача улар икки ёки ундан ортиқ мартага камаяди. Нафақат тўловлар, балки двигатель ҳажми учун белгиланган қўшимча коэффициентлар ҳам камаяди. 2023 йил 1 январдан ставка 15% даражасида қолади, бироқ қўшимча коэффициент яна камаяди. божлар фақатгинаЎзбекистон чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги автомобилларгатааллуқли бўлади (бунгача- 3 йилдан ошмаган).

Мисоллар: импорт қилинадиган автомобиллар нархи қандай ўзгаради

Двигателининг ҳажми 1000 куб см гача, нархи 6000 доллар бўлган импорт автомобили ҳозирги божхона божи ва йиғимлари (30+1,8 долл./ куб см + 15% ҚҚС +БҲМнинг 30 баравари) тизими шароитида импортчининг устамасисиз 11790 долларга тушади. Бошқача айтганда, импорт енгил автомобилини олиб кириш учун унинг қийматидан 96,5 фоиз (5790 доллар) қўшимча тўлашга тўғри келар эди.

Божхона божи пасайтирилиши билан қўшимча тўлов 3605 доллар (авто қийматининг 60 фоизи), 2023 йил 1 январдан бошлаб эса — 3145 долларгача (52,4%) камаяди.

Импорт автомобилларининг ўртача нархлари эса (қуйида келтирилган жадвалдаги тахминий рақамларга асосланиб) 18 фоизга, 2023 йилдан — 21 фоизга пасайиши керак.

Шу билан бирга, эслатиб ўтиш жоизки, Божхона иттифоқи доирасида ишлаб чиқарилган СТ-1 мувофиқлик сертификатига эга автомобиллар (Россия, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатлари) ҳамда электромобиллар нархига тарифларнинг ўзгариши таъсир қилмайди, чунки бу тоифадаги енгил автомобилларга нол қийматдаги бож қўлланилади. Мисол учун, Россиядан «Лада» автомобилларини импорт қилувчилар бож тўламайди.

«Газета.uz» ҳисоб-китобларининг тўғрилишини Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати тасдиқлади.

Таққослаш жадвали (ставкалар)

«Иномарка» нархиДвигатель
ҳажми
(энг юқори ҳажм ҳисобга олинмоқда)
Ставка (30%+қўш. коэффициентлар)
ҚҚСУтилизация йиғими
Йиғимлардан кейинги нарх

2022 йил 21 февралга қадар
6000
1000 куб. см гача
3600
1440
750
11790
8000
1000 дан 1500 куб. см гача
5400
2010
3000
18410
12000
1500 дан 1800 куб. см гача
8100
3015
300026115
16000
1800 дан 3000 куб. см гача
12300
4245
4500
37045
«Иномарка» нархиДвигатель ҳажмиСтавка (15%+қўш. коэффициентлар)
ҚҚСУтилизация йиғими
Йиғимлардан кейинги нарх

2022 йил 21 февралдан 2023 йил 1 январгача
6000
1000 куб. см гача
1700
1155
750
9605
8000
1000 дан 1500 куб. см гача
2700
1605
3000
15305
12000
1500 дан 1800 куб. см гача
3960
2394
3000
21354
16000
1800 дан 3000 куб. см гача
6150
3322,5
4500
29972,5






«Иномарка» нархи
Двигатель ҳажми
Ставка (15%+қўш. коэффициентлар)
ҚҚС
Утилизация йиғими
Йиғимлардан кейинги нархи

2023 йил 1 январдан
6000
1000 куб. см гача
1300
1095
750
9145
8000
1000 дан 1500 куб. см гача
2100
1515
3000
14615
12000
1500 дан 1800 куб. см гача
3240
2286
3000
20526
16000
1800 дан 3000 куб. см гача
5400
3210
4500
29110