28 январь, жума куни ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1152 тага кўпайди. Бундан бир кун аввал 1186 кишида вирус аниқланган эди.

Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида (462 та), Фарғона (125 та), Тошкент вилояти (108 та), Қорақалпоғистонда (77 та), Хоразм вилоятида (65 та) қайд этилди.


Касалликдан соғайганлар жами 209780 (+363) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1558 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, кеча 247 нафар кишида пневмония аниқланди.