1 февраль куни республикада 1087 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ.

Бу олдинги кунга нисбатан 72 тага кўп — 31 январь куни 1015 та ҳолат қайд этилганди.

Ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони жами 225110 нафарга етган.

Аниқланган мусбат натижаларнинг ярми — 589 нафари Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.

Фото:ССВ

Касалликдан соғайганлар эса 210647 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Қолаверса, кеча 209 нафар кишида пневмония аниқланган. Олдинги кун эса 196 киши пневмонияга чалинган эди.

Шунингдек, яна 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган. Уларнинг умумий сони 1571 нафарга етган.