10 февраль, пайшанба куни Ўзбекистонда яна 625 (ундан олдинги кун — 692) кишида коронавирус аниқланди. Касалланишлар сони пасайишда давом этмоқда, деб хабар берди ССВ.

Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида — 286 та (бир кун олдин — 339 та), Тошкент вилоятида — 117 та (135 та), Самарқандда — 45 та (40 та), Хоразмда — 25 та (27 та), Қорақалпоғистон ва Фарғонада — 24 тадан (26 — 27 та) қайд этилди.

Кун давомида касалликдан 829 киши соғайиб, умумий тузалганлар сони 215 297 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1597 нафарни ташкил қилди.

Қолаверса, кеча 103 нафар кишида пневмония аниқланди. Бир кун олдин бу кўрсаткич 114 та эди.

Маълумот ўрнида, Сўнгги марта 700 тадан кам ҳолат 11 январь куни қайд этилганди — ўшанда 604 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олганди, қолавеса, 4 киши вафот этганди.