5 февраль куни Ўзбекистонда яна 887 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шундай қилиб, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони қарийб 229 минг (+887) нафарга яқинлашди.

Касалланиш ҳолатлари бўйича Тошкент шаҳрида энг кўп кўрсаткич (438 нафар) қайд этилган. Ундан кейинги ўринларда Тошкент (107 нафар), Фарғона (61 нафар), Самарқанд (49 нафар) ва Сурхондарё вилоятлари (45 нафар) ўрин олган.

Касалликдан соғайганлар сони эса 212 минг кишидан (+452) ошди.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1584 нафарни ташкил қилди. Қолаверса, шанба куни 148 нафар кишида пневмония аниқланди.